Амиотрофик латерал склероз (АЛС), мотор нейрон касаллиги (МНД) ёки АҚШда Лоу Геҳриг касаллиги сифатида танилган, нисбатан кам учрайдиган, терминал нейродегенератив касаллик бўлиб, ихтиёрий мушак қисқаришини назорат қилувчи юқори ва пастки мотор нейронларнинг прогрессив йўқолишига олиб келади[1]. АЛС мотор нейрон касалликларининг энг кенг тарқалган шаклидир[4]. АЛС дастлабки босқичларида аста-секин мушаклар қаттиқлашиши, титроқ ва кучсизлик билан намоён бўлади[1]. Бемор мотор нейронларнинг нобуд бўлиши билан, охир-оқибат овқатланиш, гапириш, ҳаракат қилиш ва ниҳоят, нафас олиш имкониятларини йўқотади[1]. АЛС билан касалланган одамларнинг 15% фронтотемпорал деменсиянинг тўлиқ ривожланишини бошдан кечиради, тахминан 50% эса фикрлаш ва хулқ-атвор билан боғлиқ баъзи кичик қийинчиликларни бошдан кечиради[5]. Юқорида айтиб ўтилган аломатлардан қайси бири биринчи пайдо бўлишига қараб, АЛС лимб-онсет (қўл ёки оёқларда заифлик билан бошланувчи) ёки булбар-онсет (гапириш ёки ютишда қийинчилик билан бошланувчи) турларга бўлинади[6].

Амиотрофик латерал склероз
ALS Affected neurons and muscles
АЛС та'сири остида бо'лган нерв системаси танадаги скелет мушакларида прогрессив симптомларга сабаб бўлади
Белгилари Эрта: Мушаклар ригидлиги, мушак қалтираши, кучнинг камайиши[1]
Кечки: Нутқнинг бузилиши, ютишнинг қийинлашуви, нафас қисиши, нафас етишмовчилиги
Мутахассислик Неврология
Асоратлари Йиқилиш (бахциз ҳодиса), нафас етишмовчилиги, пневмония, оч қолиш
Бошланиш вақти 45–75ёш[2]
Сабаблари Номаълум (тахминан 85%), генетик (тахминан 15%)
Хавф омиллари Генетик хавф омиллар; ёш; эркак жинси; оғир металлар; органик кимёвий моддалар; чекиш; электр токи уриши; жисмоний машқлар; бош мия жароҳати
Ташхис усуллари Бошқа ҳеч қандай тушунтириш топилмаган ҳолда юқори ва пастки мотор нейрон дегенерациясининг прогрессив симптомларига асосланган ташхис. Электромиография, генетик тест ва нейровизуализация
Дифференсиал ташхис Мултифокал мотор нейропатия, Кеннеди касаллиги, Умуртқа спастик параплегияси, Нерв қисилиши синдроми, Диабетик нейропатия, Пост-полио синдроми, Миастения, Мулти склероз[3]
Даволаш Ногиронлар аравачаси; ноинвазив вентиляция; озиқлантириш найчаси; кенгайтирилган ва доимий мулоқот; симптоматик даволаш
Дори-дармонлар Рилузол, эдаравон, фенилбутират эритмаси, тоферсен, декстрометорфан/хинидин
Прогноз Ўртача умр кўриш ҳаммада ҳар хил, лекин одатда ташхисдан кейин 2-4 йил

АЛСнинг аксарият ҳолатлари (тахминан 90-95%) маълум сабабга эга эмас ва спорадик АЛС деб аталади[1][7]. Бироқ, атроф-муҳит омиллари ҳам сабаб бўлиши мумкин[8]. Қолган 5-10% ҳолатлари эса генетик сабабга эга бўлиб, кўпинча касалликнинг оилавий тарихи билан боғлиқ ва оилавий АЛС (авлоддан авлодга ўтадиган) деб аталади[9][10]. Ушбу генетик ҳолатларнинг тахминан ярми тўрт муайян геннинг касаллик келтирувчи вариантлари туфайли юзага келади[11]. Диагностика шахснинг белгилари ва симптомларига асосланади, бошқа мумкин бўлган сабабларни истисно қилиш учун тестлар ўтказилади[1].

АЛС учун маълум даволаниш усули йўқ[1]. Даволаш мақсади касалликнинг ривожланишини секинлаштириш ва симптомларни енгиллашдир[5]. АЛСни секинлаштирадиган даволашлар орасида рилузол (ҳаётни икки ёки уч ойга узайтиради) ва натрий фенилбутират/урсодоксиколтаурин (ҳаётни тахминан етти ойга узайтиради) мавжуд[12][13]. Ноинвазив вентиляция ҳаёт сифатини ва давомийлигини яхшилайди[14]. Механик вентиляция эса ҳаёт давомийлигини узайтириши мумкин, аммо касалликнинг ривожланишини тўхтатмайди[15]. Озиқланиш найчаси вазн ва озиқланишни сақлашда ёрдам бериши мумкин[16]. Ўлим одатда нафас етишмовчилиги сабабли юзага келади[17]. Касаллик ҳар қандай ёшдаги инсонларга таъсир кўрсатиши мумкин, лекин одатда, 60 ёш атрофида бошланади[17]. Касалликнинг бошланишидан ўлимгача ўртача ҳаёт давомийлиги 2-4 йилни ташкил этади, лекин баъзи ҳолатларда касалланганларнинг тахминан 10% дан кўпи 10 йилдан ортиқ яшайди[18].

Касаллик ҳақида илк таърифлар 1824-йилда Чарлес Белл томонидан берилган[19]. 1869-йилда франсуз неврологи Жеан-Мартин Чарcот касаллик симптомлари ва асосий нейрологик муаммолар ўртасидаги боғланишни биринчи марта аниқлади. 1874-йилдан бошлаб, у амиотрофик латерал склероз атамасидан фойдаланишни бошлади[19].

Таснифи

АЛС мотор нейрон касаллиги бўлиб, бу мотор нейронларига танлаб таъсир қиладиган нейрологик касалликлар гуруҳидир. Мотор нейронлари танадаги скелет мушакларини бошқарадиган ҳужайралардир[1]. Бошқа мотор нейрон касалликларига бирламчи латерал склероз (ПЛС), прогрессив мускул атрофияси (ПМА), прогрессив булбар паралич, псевдобулбар паралич ва мономелик амиотрофия (ММА) киради[20].

АЛС касаллиги мотор нейронларининг қайси қисми таъсирланганига, тананинг қайси аъзоси биринчи бўлиб зарарланганига, генетик бўлишига ва касалликнинг бошланиш ёшига қараб бир неча турларга классификация қилнади . Ушбу касаллик билан ташхисланган ҳар бир инсон бу мураккаб ва бир-бирини тўлдирувчи субтурларнинг кесишган жойида ўзига хос ўринда бўлади, бу эса диагностика, тушуниш ва прогнозлашда қийинчиликлар туғдиради[21].

Мотор нейрон касаллигининг субтурлари

Illustration of the motor neuron tract descending from primary motor cortex, via spinal cord, to skeletal muscle
Классик АЛС мия ва умуртқа поғонасидаги нейронларни (юқори мотор нейронлари, қизил рангда кўрсатилган) ҳамда умуртқа поғонасидан мускулларгача борадиган пастки мотор нейронларни (кўк рангда кўрсатилган) ўз ичига олади[22].

АЛС мотор нейронларнинг таъсирланиш турига қараб классификация қилинади[2]. Танадаги ҳар қандай скелет мускулини муваффақиятли бошқариш учун бош мия пўстлоғи ҳаракат марказидан юқори мотор нейрон орқали орқа мия бел қисмига сигнал юборилиши керак. Бу ерда у синапс орқали пастки мотор нейронга уланади, у эса мускулга боғланади. Мия ва мускул ўртасидаги юқори ёки пастки мотор нейронининг зарарланиши турли хил симптомларни келтириб чиқаради[22]. Юқори мотор нейронларнинг зарарланиши спазм, қаттиқлик ва тендон рефлексларининг ортиши ёки клонусни; пастки мотор нейронининг зарарланиши эса заифлик, мушак атрофияси ва фассикулациялар (мушакларнинг ўз-ўзидан қисқариши) каби симптомларни келтириб чиқаради[23].

Классик АЛС бош ва орқа миядаги юқори ва пастки мотор нейронларнинг дегенерациясини ўз ичига олади[9][2]. Бирламчи латерал склероз (ПЛС) фақат юқори мотор нейронларнинг дегенерациясини, прогрессив мушак атрофияси (ПМА) эса фақат пастки мотор нейронларнинг дегенерациясини англатади. ПЛС ва ПМА алоҳида касалликлар ёки АЛСнинг турли хил вариантлари эканлиги ҳақида мунозаралар бор[5].

АЛС асосий субтурлари Юқори мотор нейрон дегенерацияси Пастки мотор нейрон дегенерацияси
Классик АЛС Бор Бор
Бирламчи латерал склероз (ПЛС) Бор Йўқ
Прогрессив мушак атрофияси (ПМА) Йўқ Бор

Тарқалиши

Prevalence of ALS in the United States by age group, 2012-2015
2012–2015 йилларда Америкада АЛСнинг ёш гуруҳлари бўйича тахминий тарқалиши[24]

. АЛС – бу катталар орасида энг кенг тарқалган мотор нейрон касаллиги бўлиб, Алсгеймер ва Паркинсон касаллигидан кейин учинчи энг кенг тарқалган нейродегенератив касалликдир[25][26]. Бутун дунё бўйлаб йилига 100,000 кишидан тахминан 1.9 нафари АЛС га чалинган, ҳозирда эса бу кўрсаткич 100,000 кишидан 4.5 нафарни ташкил қилмоқда[27]. Европада янги ҳолатлар сони йилига 100,000 кишидан 2.6 нафарни, касалликдан азият чекаётганлар эса 100,000 кишидан 7–9 нафарни ташкил этади[28]. Европалик эркаклар учун АЛС ривожланишининг хавфи 1:350, аёллар учун эса 1:400 ни ташкил этади. Эркакларда касалликка чалиниш хавфи юқорироқ бўлиб, орқа мия зарарланиши билан бошланувчи АЛС касаллиги аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ учрайди. 2015-йилда Америкада АЛС билан оғриганлар сони 100,000 кишидан 5.2 нафарга тенг бўлиб, бу кўрсаткич оқ танлилар, эркаклар ва 60 ёшдан катта инсонлар орасида юқорироқ эди. Шарқий Осиёда янги ҳолатлар сони йилига 100,000 кишидан 0.8 нафарни, Жанубий Осиёда эса 100,000 кишидан 0.7 нафарни ташкил қилади. АЛС эпидемиологияси бўйича тадқиқотларнинг тахминан 80% Европа ва Америкада ўтказилган бўлиб, асосан, шимолий европаликлар ўртасида амалга оширилган[6]. Дунёнинг кўп қисмларида, жумладан Африка, Осиёнинг айрим қисмлари, Ҳиндистон, Россия ва Жанубий Америкада АЛСнинг тарқалиши ҳақида етарли маълумотлар мавжуд эмас. Ғарбий Тинч океанида, масалан, Гуам, Япония Кии ярим ороли ва Ғарбий Янги Гвинея каби ҳудудларда АЛС тарқалиши 50–100 баравар юқори бўлиши хабар қилинган. Бу ҳудудлардаги касаллик ҳолатлари 1960-йиллардан бери камайган[29], лекин сабаб ҳали ҳам номаълум[30].

Белгилари

Бу касаллик юқори ва пастки мотор нейронларининг дегенерацияси натижасида танада мушак заифлиги, атрофияси ва спазмни келтириб чиқаради. Сенсор нервлар ва автоном нерв тизими, одатда, зарарланмайди, бу эса АЛС билан оғриган кўпчилик беморларнинг эшитиш, ко'риш, сезиш, ҳид билиш ва таъм билиш қобилиятлари сақлаб қолишини англатади[1].

АЛСнинг дастлабки аломатлари жуда ноаниқ бўлиб, кўпинча эътибордан четда қолади. АЛСнинг илк белгилари, одатда, тананинг бир томонида мушак кучсизлиги ёки мушак атрофияси ҳисобланади. Бошқа аломатлар сифатида нафас олишда ва ютишда қийинчилик, мушаклар спазми, нутқнинг бузилиши кузатилади[31].

Сабаблари

Спорадик АЛСни келтирувчи сабаблар номаълум бўлиб, шунинг учун бу касаллик идиопатик касаллик сифатида тавсифланади[17]. Унинг аниқ келиб чиқиш сабаби номаълум бўлса-да, генетик ва атроф-муҳит омиллари муҳим рол ўйнайди, деган тахминлар бор[8]. Генетик омиллар атроф-муҳит омилларидан яхшироқ тушунтирилиб, ҳеч қандай аниқ атроф-муҳит омили АЛСни келтириб чиқариш учун қатъиян кўрсатилмаган. АЛС ривожланаётган кўпчилик одамлар 40 дан 70 ёшгача, ташхис қўйилганда ўртача ёш 55 ни ташкил қилади[32]. АЛС эркакларда аёлларга нисбатан 20% кўпроқ учрайди, лекин 70 ёшдан кейин бошланадиган беморларда жинс билан боғлиқ тарқалишдаги фарқ йўқолади[33].

Ташхис

ALS cross
Бош мия МРТ тасвирида Т2 сигналининг кучайганини тасвирнинг маркази атрофидаги ички капсуланинг орқа қисмидаги кичик оқ ҳудуд сифатида кўрсатади, бу АЛС ташхисига мос келади.

АЛС (Амиотрофик латерал склероз) нинг аниқ ташхиси учун битта тест етарли эмас[1]. Ташхис шифокорнинг клиник баҳолашига асосланади[1]. Шифокор дастлаб, беморнинг тўлиқ касаллик тарихини тўплайди ва симптомларини баҳолаш учун неврологик текширувларни мунтазам равишда ўтказади. Бу жараёнда мушак заифлиги, мушак атрофияси, гиперефлексия, Бабинский симптоми ва спастиклик каби белгилар назорат қилинади[1]. Бир қатор биомаркарлар ушбу ҳолат учун ўрганилмоқда, лекин 2023-йил ҳолатига кўра, улар умумий тиббиётда қўлланилмайди[34].

Даволаш

АЛСнинг давоси топилмаган[5]. Даволаш, асосан, белгиларни енгиллаштириш ва қўллаб-қувватловчи ёрдам беришга қаратилган бўлиб, мақсад ҳаёт сифатини яхшилаш ва умрни узайтиришдир[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 „Амётропҳиc Латерал Сcлеросис (АЛС) Фаcт Шеэт“. Натионал Институте оф Неурологиcал Дисордерс анд Строке. 2017-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 "Амётропҳиc латерал сcлеросис: а cлиниcал ревиэw". Эуропеан Жоурнал оф Неурологй 27 (10): 1918–1929. Оcтобер 2020. дои:10.1111/эне.14393. ПМИД 32526057. ПМC 7540334. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7540334. 
  3. ↑ "Амётропҳиc латерал сcлеросис мимиcс". Мусcле & Нерве 66 (3): 240–252. Септембер 2022. дои:10.1002/мус.27567. ПМИД 35607838. 
  4. ↑ „Мотор Неурон Дисеасес Фаcт Шеэт“. www.ниндс.ниҳ.гов. Натионал Институте оф Неурологиcал Дисордерс анд Строке. 2020-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-октябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 "Амётропҳиc латерал сcлеросис". Ланcет 390 (10107): 2084–2098. Новембер 2017. дои:10.1016/С0140-6736(17)31287-4. ПМИД 28552366. 
  6. ↑ 6,0 6,1 "Амётропҳиc латерал сcлеросис". Натуре Ревиэwс. Дисеасе Примерс 3 (17071): 17071. Оcтобер 2017. дои:10.1038/нрдп.2017.71. ПМИД 28980624. ҳттп://эпринц.wҳитеросе.аc.ук/122838/1/WР_АЛС-Ҳардиман_В3_ЭДИТЕД_ФОР_АУТҲОР_АППРОВАЛ_ФИНАЛ_АППРОВЕД-1.пдф. Қаралди: 20 Деcембер 2019. Амиотрофик латерал склероз]]
  7. ↑ „Ундерстандинг АЛС“ (эн). Тҳе АЛС Ассоcиатион. 2020-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-октябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 "Тҳе ҳеритабилитй оф амётропҳиc латерал сcлеросис ин а cлиниcаллй асcертаинед Унитед Статес ресеарч регистрй". ПЛОС ОНЕ 6 (11): э27985. 2011. дои:10.1371/жоурнал.поне.0027985. ПМИД 22132186. ПМC 3222666. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3222666. 
  9. ↑ 9,0 9,1 "Реcент адванcес ин тҳе диагносис анд прогносис оф амётропҳиc латерал сcлеросис". Тҳе Ланcет. Неурологй 21 (5): 480–493. Май 2022. дои:10.1016/С1474-4422(21)00465-8. ПМИД 35334233. ПМC 9513753. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=9513753. 
  10. ↑ „Амётропҳиc латерал сcлеросис“ (эн). МедлинеПлус Генетиcс. Қаралди: 2023-йил 7-август.
  11. ↑ "Эмергинг инсигҳц инто тҳе cомплех генетиcс анд патҳопҳйсиологй оф амётропҳиc латерал сcлеросис". Тҳе Ланcет. Неурологй 21 (5): 465–479. Май 2022. дои:10.1016/С1474-4422(21)00414-2. ПМИД 35334234. ПМC 9513754. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=9513754. 
  12. ↑ „ФДА-Аппровед Другс фор Треатинг АЛС“ (эн). Тҳе АЛС Ассоcиатион. 2023-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-апрел.
  13. ↑ "Содиум Пҳенйлбутйрате анд Урсодохиcолтаурине: Фирст Аппровал". CНС Другс 36 (9): 1007–1013. Септембер 2022. дои:10.1007/с40263-022-00945-х. ПМИД 35907175. ҳттпс://фигшаре.cом/артиcлес/онлине_ресоурcе/Содиум_Пҳенйлбутйрате_анд_Урсодохиcолтаурине_Фирст_Аппровал/20327265. 
  14. ↑ "Суппортиве анд сймптоматиc манагемент оф амётропҳиc латерал сcлеросис". Натуре Ревиэwс. Неурологй 12 (9): 526–538. Септембер 2016. дои:10.1038/нрнеурол.2016.111. ПМИД 27514291. ҳттп://эпринц.wҳитеросе.аc.ук/104445/1/16.пдф. Қаралди: 20 Деcембер 2019. Амиотрофик латерал склероз]]
  15. ↑ "Cаре манагемент ин амётропҳиc латерал сcлеросис". Ревуэ Неурологиқуэ 173 (5): 288–299. Май 2017. дои:10.1016/ж.неурол.2017.03.031. ПМИД 28461024. 
  16. ↑ "Энд-оф-лифе манагемент ин патиэнц wитҳ амётропҳиc латерал сcлеросис". Тҳе Ланcет. Неурологй 14 (4): 435–442. Април 2015. дои:10.1016/С1474-4422(14)70221-2. ПМИД 25728958. 
  17. ↑ 17,0 17,1 17,2 "Амётропҳиc латерал сcлеросис". Ланcет 377 (9769): 942–955. Марч 2011. дои:10.1016/с0140-6736(10)61156-7. ПМИД 21296405. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_тҳе-ланcет_марч-12-18-2011_377_9769/паге/942. 
  18. ↑ "Лонг-терм сурвивал ин амётропҳиc латерал сcлеросис: а популатион-басед студй". Анналс оф Неурологй 75 (2): 287–297. Фебруарй 2014. дои:10.1002/ана.24096. ПМИД 24382602. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_анналс-оф-неурологй_2014-02_75_2/паге/286. 
  19. ↑ 19,0 19,1 "Ҳоw амётропҳиc латерал сcлеросис гот иц наме: тҳе cлиниcал-патҳологиc гениус оф Жеан-Мартин Чарcот". Арчивес оф Неурологй 58 (3): 512–515. Марч 2001. дои:10.1001/арчнеур.58.3.512. ПМИД 11255459. 
  20. ↑ „8Б60 Мотор неурон дисеасе“. ИCД-11 фор Морталитй анд Морбидитй Статистиcс. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион. 2018-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-январ.
  21. ↑ "Дисcуссинг Персонализед Прогносис Эмпоwерс Патиэнц wитҳ Амётропҳиc Латерал Сcлеросис то Регаин Cонтрол овер Тҳеир Футуре: А Қуалитативе Студй". Браин Сcиэнcес 11 (12): 1597. Новембер 2021. дои:10.3390/браинсcи11121597. ПМИД 34942899. ПМC 8699408. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=8699408. 
  22. ↑ 22,0 22,1 "Cлиниcал Спеcтрум оф Амётропҳиc Латерал Сcлеросис (АЛС)". Cолд Спринг Ҳарбор Перспеcтивес ин Медиcине 7 (8): а024117. Аугуст 2017. дои:10.1101/cшперспеcт.а024117. ПМИД 28003278. ПМC 5538408. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5538408. 
  23. ↑ „Мотор Неурон Дисеасе“, СтатПеарлс. СтатПеарлс Публишинг, 2023. 
  24. ↑ "Преваленcе оф Амётропҳиc Латерал Сcлеросис – Унитед Статес, 2015". ММWР. Морбидитй анд Морталитй Wеэклй Репорт 67 (46): 1285–1289. Новембер 2018. дои:10.15585/ммwр.мм6746а1. ПМИД 30462626. ПМC 5858037. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5858037. 
  25. ↑ "Стате оф плай ин амётропҳиc латерал сcлеросис генетиcс". Натуре Неуросcиэнcе 17 (1): 17–23. Жануарй 2014. дои:10.1038/нн.3584. ПМИД 24369373. ПМC 4544832. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4544832. 
  26. ↑ „Чаптер 22: Неуродегенеративе дисеасес“, Молеcулар Эпидемиологй: Принcиплес анд Праcтиcес. Интернатионал Агенcй фор Ресеарч он Cанcер, 2011 — 408–409-бет. ИСБН 978-9283221630. 
  27. ↑ "Глобал эпидемиологй оф амётропҳиc латерал сcлеросис: а сйстематиc ревиэw оф тҳе публишед литературе". Неуроэпидемиологй 41 (2): 118–130. 2013. дои:10.1159/000351153. ПМИД 23860588. ПМC 4049265. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4049265. 
  28. ↑ "Тҳе чангинг пиcтуре оф амётропҳиc латерал сcлеросис: лессонс фром Эуропеан регистерс". Жоурнал оф Неурологй, Неуросургерй, анд Псйчиатрй 88 (7): 557–563. Жулй 2017. дои:10.1136/жннп-2016-314495. ПМИД 28285264. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-12-21. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20191221151144/ҳттпс://кcлпуре.кcл.аc.ук/портал/эн/публиcатионс/тҳе-чангинг-пиcтуре-оф-амётропҳиc-латерал-сcлеросис(93э2а283-3125-4464-88эд-009897бе906c).ҳтмл. Қаралди: 22 Аугуст 2018. Амиотрофик латерал склероз]]
  29. ↑ "Амётропҳиc латерал сcлеросис". Орпҳанет Жоурнал оф Раре Дисеасес 4 (4): 3. Фебруарй 2009. дои:10.1186/1750-1172-4-3. ПМИД 19192301. ПМC 2656493. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=2656493. 
  30. ↑ "Тҳе эпидемиологй оф АЛС: а cонспираcй оф генес, энвиронмент анд тиме". Натуре Ревиэwс. Неурологй 9 (11): 617–628. Новембер 2013. дои:10.1038/нрнеурол.2013.203. ПМИД 24126629. 
  31. ↑ "Деcипҳеринг амётропҳиc латерал сcлеросис: wҳат пҳенотйпе, неуропатҳологй анд генетиcс аре теллинг ус абоут патҳогенесис". Амётропҳиc Латерал Сcлеросис & Фронтотемпорал Дегенератион 14 (Суппл 1): 5–18. Май 2013. дои:10.3109/21678421.2013.778548. ПМИД 23678876. ПМC 3779649. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3779649. 
  32. ↑ „Wҳо Гец АЛС?“ (эн). Тҳе АЛС Ассоcиатион. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-апрел.
  33. ↑ „Амётропҳиc латерал сcлеросис (АЛС) - Сймптомс анд cаусес“ (эн). Маё Cлиниc. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-апрел.
  34. ↑ "Биомаркерс ин Мотор Неурон Дисеасе: А Стате оф тҳе Арт Ревиэw". Фронтиэрс ин Неурологй 10: 291. 2019. дои:10.3389/фнеур.2019.00291. ПМИД 31001186. ПМC 6456669. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6456669.