2004
Qiyofa
(2004-Yildan yoʻnaltirildi)
2004-йил — „Меҳр ва мурувват йили“. 1-январ — Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (СҲҲТ)нинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси фаолият кўрсата бошлади.
| Минг йилликлар: | 3-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
- 27-январ — „Меҳр ва мурувват йили“ давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
- 12-март — Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида Амударё устида бунёд этилган кўприк фойдаланишга топширилди.
- 18-март — Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида Ўзбекистон — Туркия „ЙАДЕМ текстил“ қўшма корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлди.
- 23-март — Тошкентда буюк Озарбайжон шоири Низомий Ганжавий ҳайкалининг очилиш маросими бўлди.
- 25-март — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Хўжа Аҳрор таваллудининг 600 йиллигини нишонлаш ҳақида“ қарор қабул қилди.
- 26-март — Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ташкил топди.
- 27-март — Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ташкил этилди.
- 30-март — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти асосида Тошкент ирригация ва мелиорация институти ташкил этилди.
- 3-апрел — Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасини ташкил этишга қарор қилинди.
- 5-апрел — Тошкентда „Таълим — келажакка йўналтирилган сармоя“ мавзусида минтақавий конференсия бўлиб ўтди. Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда Марказий Осиё мамлакатлари таълим вазирликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
- 29–30-апрел — 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 14-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг „Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида“, „Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида“ги қонунлар қабул қилинди.
- 21-май — Ўзбекистон Республикаси Президентининг „2004—2009-йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида“ги фармони эълон қилинди.
- 17-июн — Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди.
- 7-июл — Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ташкил этилди.
- 13-июл — Ливия пойтахти Триполи шаҳрида якунланган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбек шахматчиси, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
- Август — Хоразм вилоятида „Боғоттекстил“ ва „Шовоттекс“ қўшма корхонаси ишга туширилди.
- 26-август — Афинадаги Олимпиада мусобақаларида ўзбекистонлик курашчи Александр Доктуришвили юнон-рум кураши бўйича, Артур Таймазов эса (28-августда) эркин кураш бўйича 28-Олимпиада ўйинлари чемпиони бўлди, Магомед Ибрагимов (29-августда) кумуш медал билан тақдирланди.
- 31-август — Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси фойдаланишга топширилди.
- 27-сентябр — Маданият ишлари вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташкил этилди.
- 11-октябр — Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси ташкил этилди.
- 15-октябр — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, харитография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ташкил қилинди.
- 25-октябр — Самарқанд шаҳрида Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг „Буюк ипак йўли“ деб номланувчи ваколатхонаси очилди.
- 28-октябр — Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
- 26-декабр (ва 2005-йил 9-январ) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловлар бўлиб ўтди.
- 2004 — „Сен ёлғиз эмассан“ жамғармаси ташкил этилди.
Воқеалар
- 4-январ — Грузияда Михаил Саакашвили сайловда ғалаба қилди ва президент этиб сайланди.
- 4-январ — МЕР-А (Спирит) марсоходи Марсга муваффақиятли қўнди.
- 8-январ — „Қуээн Марй 2“ денгиз суперлайнерига ном бериш маросими бўлиб ўтди.
- 19-январ — Санденс кинофестивалида Арра филмининг премераси бўлиб ўтди.
- 22-апрел — КХДРнинг Ёнчхон шаҳрида икки поезднинг тўқнашуви ва ундан кейинги портлаш оқибатида камида 150 киши ҳалок бўлди.
- Май — Ҳиндистон бош вазири этиб Манмоҳан Сингх сайланди.
- 1-май — Венгрия, Кипр, Латвия, Литва, Малта, Полша, Словакия, Словения, Чехия ва Эстония Европа Иттифоқи таркибига кирди.
- 16-май — 49-халқаро „Евровидение“ мусиқа танловида украиналик хонанда Руслана биринчи ўринни эгаллади.
- 17-май — Массачусец штатида бир жинсли никоҳларга рухсат берилди.
- 13-июн — Европа Иттифоқи Европарламентига сайловлар бўлиб ўтди. Консерватив партиялар блоки ғалаба қозонди (250 дан ортиқ ўрин). Иккинчи ўринни социалистик партиялар блоки эгаллади (200 га яқин ўрин). Шунингдек, бошқа сиёсий гуруҳлар вакиллари ҳам сайланди.
- 17-июн — икки тадқиқот гуруҳи бир-биридан мустақил равишда илк бор атомларнинг квант телепортациясини амалга оширди.
- 21-июн — дунёдаги илк хусусий бошқариладиган космик кема — „СпаcеШипОне“ биринчи марта космосга чиқди.
- 28-июн — Ироқда ҳокимият халқаро оккупация кучларининг Муваққат маъмуриятидан Ироқ муваққат ҳукуматига топширилди.
- 1-июл — Кассини—Гюйгенс космик аппарати 7 йиллик парвоздан сўнг Сатурн тизимига етиб борди ва Сатурннинг ҳалқалари, йўлдошлари ҳамда магнитосферасини тадқиқ этишга киришди.
- 4-июл — Португалиянинг Лиссабон шаҳрида футбол бўйича Европа чемпионати финали Португалия ва Греция терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Греция терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
- 13-июл — Ливия пойтахти Триполи шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбек шахматчиси, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
- 21-июл — Ирландиянинг Дублин шаҳрида бўлиб ўтган Умумий нисбийлик назарияси ва гравитация бўйича 17-конференсияда астрофизик Стивен Хокинг ўз маърузасида қарийб 30 йилдан бери ечилмай келаётган қора туйнукда ахборотнинг йўқолиши муаммосининг ечимини намойиш этди.
- Август — Москвада ХХ асрнинг 30-йилларида қурилган машҳур „Москва“ меҳмонхонасини бузиш ишлари якунланди.
- 24-август — деярли бир вақтда, тахминан Москва вақти билан соат 22:56 да Россияда иккита йўловчи самолёти ҳалокатга учради: Домодедово аэропортидан (Москва) Сочига учаётган „Сибир“ авиакомпаниясининг Ту-154Б2 самолёти (Ростов вилоятида қулаб тушди, 51 киши ҳалок бўлди) ва Домодедово аэропортидан (Москва) Волгоградга учаётган „Волга-Авиаэкспресс“ авиакомпаниясининг Ту-134А самолёти (Тула вилоятида қулаб тушди, 42 киши ҳалок бўлди). Тергов натижасида ҳар икки самолётда худкуш аёллар томонидан теракт содир этилгани аниқланди.
- 31-август — Москвадаги „Рижская“ метро бекати ёнида террорчилик ҳаракати содир этилди. Худкуш аёл қўлбола портловчи қурилмани ишга туширди. Камида 10 киши ҳалок бўлди.
- 1-сентябр — Беслан (Шимолий Осетия) шаҳридаги мактаб биноси жангарилар томонидан эгалланди.
- 3-сентябр — Беслан (Шимолий Осетия) шаҳридаги мактаб биносини эгаллаб олиш воқеаси якунланди. Батафсил маълумот: Беслан фожиаси.
- Октабр — Ҳамид Карзай Афғонистон президенти этиб сайланди.
- 31-октябр — Украинада сайлов бўлиб, Виктор Юшченко президент этиб сайланди.
- 2-ноябр — АҚШда президентлик сайловлари: амалдаги президент Жорж Буш сенатор Жон Керрига қарши курашди. Жорж Буш ғалаба қозонди.
- 4–7-ноябр — Балаково АЭСнинг (Саратов вилояти) иккинчи блоки фавқулодда тўхтатилгани ҳақидаги зиддиятли хабарлар сабабли стансияга туташ ҳудудларда ваҳима кўтарилди. Миллионлаб одамлар миш-мишлар ва расмий маълумот йўқлиги туфайли саросимага тушди. Дўконларда қизил вино, ароқ ва ёд сотиб олинди, ёддан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди. АЭС яқинидаги Балаково шаҳрида расмий шахсларнинг телевидениедаги илк чиқиши реактор фавқулодда тўхтатилганидан 17 соат ўтибгина амалга оширилди. Баёнот гўёки радиоактив моддалар билан ифлосланиш юз бергани ҳақидаги асоссиз ва нотўғри миш-мишларни тарқатиш мақсадида қилинган эди. Шунга қарамай, бу миш-мишлар ва қўрқувни бартараф эта олмади ва одамлар ҳаёт учун катта хавф туғдирадиган ёд ичишда давом этдилар. 6-ноябр куни энергоблок тармоққа уланди. Стансия хавфсиз ишлаган ва ишлашда давом этган, унинг ҳудудидаги радиация фони Россиянинг Европа қисмига хос табиий кўрсаткичлардан ошмаган. БАЭС янгиликлар архиви (Wайбаcк Мачине сайтида 2005-05-03 санасида архивланган).
- 21-ноябр — Украина президенти сайловлари иккинчи турининг биринчи уриниши: амалдаги бош вазир Виктор Янукович (49%) Виктор Юшченко (46%)га қарши.
- 21–22-ноябр — Чилининг Сантяго шаҳрида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти саммити бўлиб ўтди.
- 22-ноябр — Украинада „Зарғалдоқ инқилоб“ бошланди.
- 26-декабр — Жануби-Шарқий Осиё соҳиллари яқинида Ҳинд океанидаги энг йирик зилзила юз берди. Сунами оқибатида қарийб 230 минг киши ҳалок бўлди.
- 26-декабр — Президентлик сайловларининг учинчи тури натижасида мухолифат етакчиси Виктор Юшченко Украинанинг янги президенти бўлди.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:2004-йилда вафот этганлар
- 10-феврал — Сергей Сергеевич Аверинсев, атоқли рус филологи.
- 9-май — Аҳмад Қодиров, Чеченистон президенти, террорчилик ҳаракати оқибатида ҳалок бўлди.
- 10-июн — Рей Чарлз, америкалик блюзмен, жазмен ва пианиночи.
- 17-июн — Яцек Курон, поляк сиёсатчиси ва давлат арбоби.
- 3-июл — Андриян Григоревич Николаев, совет космонавти.
- 15-июл — Чарлз Суини, 1945-йилда Япониянинг Нагасаки шаҳрига атом бомбасини ташлаган америкалик учувчи.
- 2-август — Анри Карте-Брессон, буюк франсуз фотографи.
- 12-август — Алексей Алексеевич Леонтев, рус психологи ва тилшуноси.
- 14-август — Чеслав Милош, поляк шоири, 1980-йилги Адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати.
- 18-сентябр — Клара Михайловна Румянова, кино актрисаси, мултфилм қаҳрамонларига овоз бериши билан машҳур (1929-йилда туғилган).
- 24-сентябр — Франсуаза Саган, франсуз ёзувчиси (1935-йилда туғилган).
- 8-октябр — Жак Деррида, франсуз файласуфи ва адабиёт назариётчиси.
- 11-ноябр — Ёсир Арофат, ХХ аср иккинчи ярмидаги нуфузли радикал сиёсий арбоб, унинг мақсади Исроилни йўқ қилиш ва унинг ҳудудида Фаластин давлатини барпо этиш бўлган. Унинг бутун ҳаёти ва фаолияти энг зиддиятли баҳоларга сабаб бўлган ва шубҳасиз, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
- 30-ноябр — Алексей Хвостенко, рус авангард шоири, қўшиқлар муаллифи, рассом.
- 10-декабр — Раднер Зинятович Муратов, киноактёр („Омадли жентлменлар“ филмида Василий Алибабаевич), РСФСРда хизмат кўрсатган артист (1928-йилда туғилган).
Нобел мукофоти лауреатлари
- Физика — Давид Ж. Гросс, Ҳ. Давид Политзер ва Франк Wилcзек
- Кимё — Аарон Cиэчановер, Аврам Ҳершко ва Ирwин Росе
- Физиология ва тиббиёт — Линда Б. Буcк ва Ричард Ахел
- Иқтисодиёт — Финн Э. Кйдланд ва Эдwард C. Пресcотт
- Адабиёт — Элфриэде Желинек
- Тинчлик — Wангари Маатҳаи
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |