Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

1996

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
(1996-yildan yoʻnaltirildi)

1996

Минг йилликлар: 2-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:
  • 3-январ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Бухоро шаҳрининг 2500 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида» ва «Хива шаҳрининг 2500 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида» қарорлар қабул қилди.
  • 9-январ — Ўзбекистонда маълумотларни узатиш Республика компютер тармоғи «Ўзпак» фойдаланишга топширилди.
  • Январ — Тошкентда Алишер Навоий таваллудининг 555 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон мустақиллиги ва навоийшунослик истиқболлари» мавзуида илмий-амалий конференсия бўлди. Январ. Тошкентда Ўзбекистон боксчиларининг биринчи республика спартакиадаси бўлиб ўтди. Январ. «Инсон ва қонун» — Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий, ижтимоий-оммабоп газетасининг 1-сони нашрдан чиқди (1998-йил январдан мустақил ҳафталик нашрга айлантирилди). Январ. Ўзбекистон Оқсоқоллар кенгаши ва «Маҳалла» жамғармасининг «Маҳалла» ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 6-феврал — Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпиада қўмитаси қароргоҳида Олимпиада ҳаракатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовга Олимпиада олтин ордени топширилди.
  • 9-феврал — Бухоро вилоятининг Зафаробод шаҳарчасида Навоий кон-металлургия комбинати билан россиялик шериклар ҳамкорлигида бензин тозаловчи смола ишлаб чиқарадиган янги кимё-технология корхонаси фойдаланишга топширилди.
  • Феврал — Осиё—Европа кабелли алоқа магистралининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган қисмининг қурилиши бошланди. Умумий узунлиги 19 минг км ли ушбу магистралнинг 885 км Ўзбекистон бўйлаб ўтган (қурилиш 1997-йилда якунланди).
  • 4-март — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди.
  • 15-март — Парижда «Амир Темур ва темурийлар тўғрисида илмий асарлар библиографияси» китоби чоп этилди.
  • 25-март — Андижон вилоятининг Асака шаҳрида «Дамас» микроавтобусларини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди.
  • Март — «Андижонирмаш» ирригация машинасозлиги заводи негизида енгил автомобиллар учун ўриндиқлар ишлаб чиқарадиган «Ўзтонг хонг компани» Ўзбекистон—Корея қўшма корхонаси ташкил этилди.
  • 3-апрел — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Давлат аксиядорлик уй-жой жамғарма банки — «Ўзуйжойжамғармабанк» рўйхатга олинди (2005-йил феврал ойидан Ипотека банк).
  • 5-апрел — Тошкентда республикада биринчи «Ўзинвестлойиҳа» инжиниринг компанияси фаолият кўрсата бошлади.
  • 5-апрел — «Ўзбекнаво» гастрол-консерт бирлашмаси (2001-йилдан «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси) ташкил этилди.
  • 9-апрел — Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЮНЕСКО раҳбарлигида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди.
  • 16-апрел — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг биринчи таъсис қурултойи бўлиб ўтди.
  • 16-апрел — Германиянинг Гамбург шаҳрида профессионал бокс тарихида биринчи бор Ўзбекистон вакили — тошкентлик спортчи Артур Григорян жаҳон чемпиони бўлди.
  • 17-апрел — «Камолот» жамғармаси таъсис этилди.
  • 20—26-апрел — ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида «Темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши» мавзуида илмий конференсия ва кўргазма бўлиб ўтди.
  • 23-апрел — Тошкентда ЕХҲТнинг «Марказий Осиё: ЕХҲТ доирасида кенг қамровли хавфсизлик ва минтақавий можаролар» мавзуидаги симпозиуми бўлиб ўтди.
  • 25—26-апрел — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 5-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари қабул қилинди.
  • 26-апрел — Амир Темур ордени таъсис этилди.
  • 26-апрел — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Фахрий унвонлари таъсис этилди.
  • 26-апрел — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ташкил этилди.
  • 29-апрел — «Ўзбеккино» Давлат-аксиядорлик компанияси (ҳозирги «Ўзбеккино» миллий агентлиги) тузилди.
  • Апрел — Бухорода сув сифатини бошқариш бўйича халқаро кенгаш бўлиб ўтди.
  • Апрел — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Қонун ҳимоясида» журналининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 2-май — Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ташкил этилди.
  • 13-май — «Тажан—Сарахс» трансосиё темир йўл магистрали очилди.
  • 15-май — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил қилинди (2005-йил 2-майдан Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси).
  • 22-май — Тошкентда жаҳондаги компютер техникасининг етакчиси — ИБМ компанияси ваколатхонаси очилди.
  • Май — Самарқандда «Сунам» Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Май. «Шаҳрихон—Хонобод» йўналиши бўйича поездлар қатнай бошлади. Май. Тошкентда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати музейи очилди.
  • 25-июн — «ЎзДЕУавто» Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонасида «Тико» ва «Нексия» автомобиллари ишлаб чиқарадиган линиялар ишга туширилди.
  • Июн — Ангрен «Саноаткартонсавдо» аксиядорлик жамиятида дастлабки селлюлоза ишлаб чиқарилди.
  • 15—21-июл — Ўзбекистонда биринчи марта оммавий спорт ҳафталиги ўтказилди.
  • 15-июл — Фан ва маданият халқаро жамғармаси тузилди.
  • 19-июл — Андижон вилоятининг Асака шаҳрида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича «ЎзДЕУавто» Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонасининг халқаро тақдимот маросими бўлиб ўтди.
  • 19-июл — 4-август — АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган 26-ёзги Олимпиада ўйинларида ҳамюртларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
  • 14-август — Нукусда мармар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ишга туширилди.
  • 27-август — Янгийўл шаҳрида биокимё заводининг янги корхонасини ишга тушириш муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
  • 28-август — Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларини Амир Темур ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон чиқди; 28-август — «Мискин—Тўрткўл» темир йўли қурилиши тугалланди.
  • 29-август — «Буюк хизматлари учун» ордени таъсис этилди.
  • 29-август — Ўзбекистон Республикаси Консуллик устави қабул қилинди.
  • 29—30-август — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 6-сессиясида «Ноширлик фаолияти тўғрисида», «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.
  • 30-август — Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
  • 1-сентабр — Тошкент шаҳрида Халқаро Олимпия шон-шуҳрати музейи очилди. Унда Халқаро Олимпиада қўмитаси президенти Хуан Антонио Самаранч иштирок этди.
  • 9-сентабр — Ўзбекистон Республикаси «Маънавият ва маърифат» кенгашининг «Маънавият» нашриёти ташкил этилди.
  • 20-сентабр — Самарқандда қадимий Афросиёб шаҳар харобасида қазиш ишлари олиб борган франсуз археологлари топилмалари кўргазмаси очилди.
  • 27-сентабр — Ўзбекистон Болалар жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
  • Сентабр — Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида замонавий ферсол ва ферлит пластик мойи ишлаб чиқарадиган қурилма ишга туширилди.
  • Сентабр — Бухорода Ҳиндистоннинг «Ларсен Турбо ЛТД» фирмаси қурган 430 ўринга мўлжалланган тўрт юлдузли меҳмонхона очилди.
  • Сентабр — Андижонда полиэтилен плёнка ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонаси тақдимоти бўлди.
  • Сентабр — «Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси конвееридан ТТЗ-130 русумли дастлабки тракторлар чиқди.
  • Сентабр — Асака шаҳрида «Федеречи Асака-Макарони» Ўзбекистон—Италия қўшма корхонаси ишга тушди.
  • Сентабр — Бухоро вилояти Жондор туманида ХИИИ асрда яшаб ўтган халқ қаҳрамони, саркарда Маҳмуд Торобийга ҳайкал ўрнатилди.
  • 2-октабр — Ўзбекистон Республикаси Ислом конференсияси ташкилотига аъзо бўлди.
  • 8-октабр — Ўзбекистон Банклар ассоциацияси республикада биринчи «Банкинформрейтинг» мустақил рейтинг компаниясини таъсис этди.
  • 18-октабр — Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи тантанали равишда очилди.
  • 18-октабр — Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали очилди. Ҳар икки шаҳарга «Амир Темур» ордени топширилди; 18-октабр — Тошкентда «Биржа ва улгуржи савдо» янги ҳафталик газетаси тақдимоти бўлиб ўтди.
  • 21-октабр — Тошкент шаҳрида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ҳамда Ўзбекистон раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди ва унда Тошкент Декларацияси имзоланди.
  • 24-октабр — Ширин ичимликлар ва маъданли сув ишлаб чиқарувчи «Самарқанд-Прага» қўшма корхонаси дастлабки маҳсулотларини чиқарди.
  • 24-октабр — Тошкент шаҳрида «Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни» мавзуида халқаро конференсия бўлиб ўтди.
  • 31-октабр — Тошкентда «Ёзувчи» газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 31-октабр — Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази тузилди.
  • Октабр — Тошкентда беш юлдузли «Интерконтинентал» меҳмонхонасининг 1-навбати фойдаланишга топширилди.
  • Октабр — Ўзбекистон—Италия «Совпластитал» қўшма корхонаси Парижда «Сифат учун Европа Олтин мукофоти»га сазовор бўлди. Бу қўшма корхона сазовор бўлган саккизинчи халқаро мукофотдир.
  • Октабр — Тошкентда «Бозор, пул ва кредит» илмий-амалий журналининг 1-сони, шунингдек, Орол денгизи ҳавзаси муаммоларини ёритиш бўйича «Вестник Арала» («Орол ахборотномаси») илмий журналининг илк сони босмадан чиқди.
  • 28-ноябр — Хивада туркман шоири ва мутафаккири Маҳтумқули ҳайкали очилди.
  • 30-ноябр — Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида «Кабул-Тўйтепа текстил» Ўзбекистон — Корея қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлди.
  • Ноябр — Тошкентда «Техноинвест» Ўзбекистон—Швейсария қўшма корхонаси ташкил этилди.
  • 3-декабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ташкил этилди.
  • 8-декабр — Гулистонда «ЎзДЕУавто» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган «Нексия» автомобилларини сотиш бўйича Ўзбекистонда биринчи кимошди савдоси бўлиб ўтди.
  • 13-декабр — «Ўзбекистоннинг янги тарихи»ни нашрга тайёрлаш ва нашр этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
  • 20-декабр — Ўзбекистон Фанлар академиясида Абдурауф Фитрат таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ва илмий конференсия бўлиб ўтди.
  • 26—27-декабр — Тошкентда 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 7-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида», «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принсиплари тўғрисида», «Сиёсий партиялар тўғрисида» қонунлари қабул қилинди.
  • 29-декабр — Тошкент шаҳрининг янги герби тасдиқланди.
  • 30-декабр — Қашқадарё вилоятидаги Алан конида йилига 5 млрд. куб метр газ ва 200 минг тонна конденсат чиқарадиган қувватлар фойдаланишга топширилди.
  • Декабр — Ўзбекистон Фахрийлар кенгаши Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасига айлантирилди. Декабр — Нукусда Қорақалпоғистонда биринчи бизнес маркази очилди. Декабр — Бухоро вилоятида мармарга ишлов берадиган янги завод ишга туширилди.
  • Декабр — Ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий йўналишдаги «Ҳуррият» мустақил газетаси чиқа бошлади. Декабр — Тошкент давлат юридик институти қошида Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқни ўрганиш маркази очилди.
  • 1996 — «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази ташкил этилди.
  • 1996 — «БУЗТЕЛ ГСМ» («Бакри Ўзбекистон телеком») компанияси таъсис этилди.

Воқеалар

Туғилганлар

Вафот этганлар