1994
Qiyofa
(1994-yildan yoʻnaltirildi)
1994
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
- 6-январ — Муборак газни қайта ишлаш заводида янги 14-блок ишга туширилди.
- 25-январ — Тошкентда Европа ва Осиё мамлакатлари саноатчилар ва ишбилармонлар халқаро конгресси кенгашининг йиғилиши иш бошлади.
- 4-феврал — Ўзбекистон Автомобил транспорти халқаро уюшмасига аъзо бўлди.
- 24-феврал — Норвегиянинг Лиллихаммер стадионида 17-қишки Олимпиадада ҳамюртимиз Лина Черязова фристайл бўйича олимпиада чемпиони бўлди.
- 15-март — Қашқадарё вилоят давлат қўғирчоқ театри ташкил этилди.
- 19-март — Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан 1994-йил «Мирзо Улуғбек йили» деб эълон қилинди.
- Март — Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида графит-гипс комбинатининг биринчи навбати ишга туширилди.
- 8-апрел — «Тошкент» Республика фонд биржаси ташкил этилди (биржа 1995-йилдан «Евросиё» фонд биржалари федерациясига, 2001-йилдан МДҲ биржалари ассоциациясига аъзо).
- 8-апрел — Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси ташкил этилди.
- 13-апрел — «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ташкил этилди.
- 23-апрел — Ўзбекистон Республикаси Президенти «Республика Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ташкил қилиш тўғрисида фармон чиқарди.
- Апрел — Ўзбекистон Республикаси Жаҳон почта иттифоқига аъзо бўлди.
- Апрел — Узунлиги 94 км бўлган Газли — Нукус газ қувурининг биринчи навбати ишга туширилди.
- 2-май — Хурсанд Ўрозбоев туғилган.
- 5-май — Ўзбекистоннинг олий даражадаги унвони — «Ўзбекистон Қаҳрамони» таъсис этилди.
- 5-май — «Мустақиллик», «Дўстлик» орденлари, «Жасорат», «Шуҳрат» медаллари таъсис этилди.
- 12-май — «Савдогарбанк» аксиядорлик тижорат банки ташкил этилди.
- 24-май — Тошкентда Қозоғистон Республикаси элчихонаси очилди.
- 30-май — Тошкентда биринчи марта «Президент кубоги» учун халқаро теннис мусобақаси бўлиб ўтди.
- Май — «Андижонирмаш» заводи негизида ташкил этилган «ЎзеКС» Ўзбекистон—Россия қўшма корхонаси дастлабки беш экскаваторни тайёрлади.
- Май — Нукусда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими таркибида Биоэкология илмий-тадқиқот институти очилди.
- 8-июн — Ўзбекистонда биринчи «Вақт» миллий депозитарийси — очиқ турдаги аксиядорлик жамияти шаклида ташкил этилди.
- 21-июн — «Трастбанк» аксиядорлик биржа банки ташкил этилди.
- 1-июл — Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўм муомалага киритилди.
- 18-июл — Тошкентда Конрад Аденауэр фонди тақдимоти бўлиб ўтди.
- 2-август — Тошкентда «Юнусобод» спорт мажмуи очилди (1-навбати — 1994-йил, 2-навбати 1997-йил, сув ҳавзаси 2001-йилда қуриб битказилган). Ҳозир «Ўзбекистон» спорт мажмуи номи билан аталади.
- Август — Қўнғирот туманида карбид ишлаб чиқарувчи завод, Наманган вилоятининг Уйчи туманида асфалт заводи ишга туширилди. Август. Тошкентда «Тафаккур» журналининг 1-сони нашрдан чиқди. Август. «Ғаллабанк» аксиядорлик тижорат банки ташкил этилди.
- 2-сентабр — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ташкил этилди.
- 2-сентабр — Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодекси қабул қилинди.
- 8-сентабр — Қатар давлатининг пойтахти Дўҳада бўлиб ўтган ўсмирлар Осиё чемпионатида тошкентлик шахматчи Рустам Қосимжонов олтин медални қўлга киритди.
- 22-сентабр — Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида Конституциявий Қонун қабул қилинди.
- 22—23-сентабр — Тошкентда 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 16-сессиясида «Ер ости бойликлари тўғрисида» қонун қабул қилинди.
- 24—25-сентабр — Хоразмда давлат арбоби ва шоир Феруз таваллудининг 150 йиллиги нишонланди.
- Сентабр — Тошкентда Европа ҳамжамиятининг ТАСИС дастури доирасида ишбилармонлик алоқалари Маркази очилди.
- Сентабр — Жиззах шаҳрида «Ўзбекмебел» давлат-аксиядорлик бирлашмаси тизимида Жиззах мебел фабрикаси ташкил этилди.
- 3-октабр — Тошкентда Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг «Ипак йўли» халқаро конференсияси очилди. «Ипак йўли бўйлаб сайёҳлик бўйича Самарқанд декларацияси» қабул қилинди.
- 6-октабр — Нукусда буюк олим, машҳур астроном Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди.
- 12-октабр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг галереясини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарорига биноан Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясига асос солинди (2004-йилда махсус қурилган бинога жойлаштирилди).
- 13—15-октабр — Тошкент ва Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейи тантаналари бўлиб ўтди. Тошкентда «Мирзо Улуғбек ва унинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси» мавзуида халқаро илмий конференсия ўтказилди.
- 14-октабр — Жиноят-қидирув полицияси (Интерпол) Бош ассамблеясининг 63-сессиясида Ўзбекистон Интерполнинг Халқаро ташкилотига қабул қилинди.
- 16-октабр — Япониянинг Хиросима шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12-Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
- 7-ноябр — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-аксиядорлик компанияси ташкил этилди.
- Ноябр — Элликқалъада «Элтекс» тўқимачилик комбинати ишга туширилди. 6-декабр. Тошкентда буюк адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди.
- 19-декабр — Тошкентда Ўзбекистоннинг Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)га аъзо бўлиб кириши тўғрисидаги битим имзоланди.
- 20-декабр — Бухорода бинокорлик учун мармар плиталар ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди.
- 23-декабр — Тошкент молия-қурилиш корпорацияси ташкил этилди.
- 25-декабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловларнинг 1-тури бўлиб ўтди.
- 29-декабр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини нишонлаш тўғрисида» қарор қабул қилди.
- 29-декабр — Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси ташкил этилди.
- Декабр — «Нукус—Москва» йўналиши бўйича тезюрар поездларнинг мунтазам қатнови бошланди.
- 1994 — Тошкентда Ўзбекистон — Буюк Британия «ЎзБАТ» қўшма корхонаси ташкил этилди.
- 1994 — Самарқанд шаҳрида 4 юлдузли «Афросиёб» меҳмонхонаси қуриб битказилди; 1994 — «Ёғду» киностудияси ташкил этилди.
Воқеалар
Яна қаранг: Туркум:1994-йил воқеалари
- Январ — Россияда Давлат Думасининг фаолияти бошланди.
- 18-январ — Давлат думаси иш бошлади.
- Апрел — Руандада генерал Жювенал Хабяримана вафот этганлиги эълон қилинди. Мамлакатда туци ва хуту халқлари ўртасида фуқаролар уруши бошланиб, унда туци халқи ғолиб чиқди.
- Апрел — Декабр — Италияда Силвио Берлускони бошчилигида ўнг коалицион ҳукумат тузилди.
- 29-апрел — Cоммодоре корпорацияси ўзининг тугатилишини эълон қилиб, банкротлик жараёнини бошлади.
- Май — Исроил қўшинлари Иерихон ва Ғазо минтақасидан олиб чиқиб кетилди. Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ) ва Исроил ярашуви учун биринчи қадамлар қўйилди.
- Июл — Россия Федерацияси воситачилигида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилди.
- Июл — Корея Меҳнат партияси МК Бош котиби, КХДР президенти Ким Ир Сен вафот этди. У мамлакатни Иккинчи жаҳон урушидан кейин қарийб 50 йил бошқарди. Шимолий Корея раҳбари лавозимини унинг ўғли Ким Чен Ир эгаллади.
- 20-июл — Беларус президенти Александр Григоревич Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтди.
- 20-июл — РФ ҚК Гуманитар академияси ва РФ ҚК Иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ ҳарбий академияси негизида Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Ҳарбий университети ташкил этилди.
- 2—13-сентабр — Қирғизистонда парламент инқирози ва Олий Кенгашнинг ўз-ўзини тарқатиши.
- Октабр — Фаластин Озодлик Ташкилоти ва Исроил раҳбарларининг Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишдаги хизмати тан олиниб, Ёсир Арофат, Шимон Перес ва Исъҳоқ Рабинга тинчлик ўрнатишдаги хизматлари учун Нобел мукофоти берилди.
- Октабр — Иордания ва Исроил ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди ва ушбу давлатлар орасида 46 йил давом этган урушга чек қўйилди.
- Октабр — Тим Бернерс-Ли Бутунжаҳон ўргимчак тўри консорсиуми (W3C)га асос солди.
- 11-октабр — рубл курсининг долларга нисбатан кескин тушиб кетиши («қора сешанба»).
- 8-ноябр — Жорж Уокер Буш (Георге W. Буш) Техас штати (АҚШ) губернатори этиб сайланди.
- Ноябр — Афғонистон сиёсий майдонида янги куч — толибонлар ҳаракати пайдо бўлди.
- Беларус Республикасида бўлган президентлик сайловларида Александр Григоревич Лукашенко мазкур давлатнинг биринчи президенти этиб сайланди.
- Россияда ўз мустақиллигини талаб қилган Чеченистонга қарши уруш бошланди. Бу уруш «чечен экстремист-сепаратистларга қарши уруш» деб ниқобланди.
- Украина ва Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1994-йилда туғилганлар
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1994-йилда вафот этганлар
- 9-март — Чарлз Буковски, америкалик шоир ва ёзувчи.
- 5-апрел — Курт Кобейн (1967-йилда туғилган), «Нирвана» рок-гуруҳининг етакчиси ва вокалчиси.
- 22-апрел — Ричард Никсон, АҚШнинг 37-президенти (1969—1974; 1913-йилда туғилган).
- 1-май — Айртон Сенна, Формула-1 бўйича уч карра жаҳон чемпиони.
- 14-июн — Генри Манчини (Henry Mancini; 1924-йилда туғилган), америкалик кинокомпозитор ва дирижёр. Ўз мусиқаси учун 4 та «Оскар» ва 20 та «Гремми» мукофотини олган («Пушти пантера», «Катта пойга», «Ой дарёси» ва бошқалар).
- 20-июн — Жей Майнер (1932-йилда туғилган), дунёдаги илк мултимедиали шахсий компютер — Амига (Амига 1000) яратувчиси.
- 13-август — Элиас Канетти, австриялик ёзувчи, Адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати (1981).
- 12-сентабр — Борис Борисович Егоров, совет шифокори ва космонавти.
- 14-декабр — Борис Алексеевич Чичибабин, шоир, Давлат мукофоти лауреати (1990).
Нобел мукофоти лауреатлари
- Физика — Бертрам Н. Броcкҳоусе ва Cлиффорд Гленwоод Шулл
- Кимё — Георге Андреw Олаҳ
- Физиология ва тиббиёт — Алфред Г. Гилман ва Мартин Родбелл
- Иқтисодиёт — Реинҳард Селтен, Жоҳн Форбес Наш ва Жоҳн Ҳарсанйи
- Адабиёт — Кензабурō Ōэ
- Тинчлик — Ёсир Арофат, Шимон Перес ва Йитзҳак Рабин
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |