1993
Qiyofa
(1993 Yildan yoʻnaltirildi)
1993
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Ўзбекистон
- 8-январ — Ўзбекистон автомобил транспорти («Ўзавтотранс») Давлат аксиядорлик корпорацияси ташкил этилди.
- 5-феврал — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари учун абитуриентларни тест усулида танлаб олиш тўғрисида» қарор қабул қилди.
- 10-феврал — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Халқаро почтамти тузилди.
- 11-феврал — Китоб баланд тоғ расадхонаси мажмуаси ташкил этилди.
- 2-март — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Наврўз — умумхалқ байрами» қарори қабул қилинди.
- 9-апрел — Нукусда Қорақалпоғистон Олий Кенгашининг 12-сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Давлат герби қабул қилинди.
- 20-апрел — Тошкентда 30 мамлакатнинг миллий фирма, банк ва компаниялари раҳбарлари иштирокида Бутунжаҳон Иқтисодий анжумани бўлиб ўтди.
- 23-апрел — «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси тузилди. 23-апрел. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йилда буюк олим Муҳаммад Тарағай Улуғбекнинг 600 йиллик юбилейини ўтказиш тўғрисида қарори қабул қилинди.
- 28-апрел — «Ўздеҳқонсаноатбанк» негизида «Тадбиркорбанк» йирик аксиядорлик банки ташкил этилди.
- 30-апрел — Тошкентда Германия элчихонаси очилди.
- Апрел — Фарғона шаҳрида Ўзбекистон талабаларининг биринчи фестивали бўлиб ўтди. Унда 54 олий ўқув юрти вакиллари иштирок этди. Апрел. «ЕвроЎз» Ўзбекистон — Германия қўшма мебел корхонаси ташкил этилди.
- 6-май — «Суғурта тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинди.
- 7-май — И ва ИИ даражали «Соғлом авлод учун» ордени таъсис этилди.
- 13—14-май — Тошкентда «Бозор иқтисодиётининг ривожланиш тамойиллари» мавзуида биринчи Халқаро симпозиум бўлиб ўтди.
- 27-май — Тошкентда Б. Зокиров номидаги жаз-оркестрининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
- Май — Тошкентда Ўзбекистонда биринчи марта шоли мойи чиқиндисидан кир совун ишлаб чиқарувчи «Тедоган» ўзбек-корейс қўшма корхонаси ишга тушди.
- Май — Нукусда Туркиянинг «Язекс» корпорацияси ёрдамида бунёд этилган «Катекс» тўқимачилик мажмуи ишга тушди.
- Май — Тошкентда Орол ва Оролбўйи муаммолари бўйича дастлабки Халқаро тадқиқотлар лойиҳаси имзоланди.
- 11-июн — Чатқол давлат табиий биосфера қўриқхонаси ЮНЕСКО муҳофазасига олинди.
- 27-июн — «Тараққий» газетаси 1-сони чиққан 27-июн (1906) санаси Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланадиган бўлди.
- Июн — Самарқандда Ўзбекистон Фанлар академиясининг бўлими очилди.
- 30-июл — Ўзбекистон Республикаси Президенти «Тўрткўл шаҳрининг 120 йиллигини нишонлаш тўғрисида» фармон чиқарди.
- Июл — Тошкентда Ўзбекистон Геология миллий қўмитаси ташкил этилди.
- 13-август — Абдулла Қодирий жамғармаси рўйхатдан ўтди.
- 17-август — Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси рўйхатдан ўтди.
- 31-август — Тошкентда Амир Темур ҳайкали очилди.
- Август — Уч юз километрли Дамхўжа—Навоий—Бухоро сув йўли қуриб битказилди.
- Август — Тошкентда «Таълим, бандлик ва инсон ресурсларини ривожлантириш» шиори остида ЮНЕСКОнинг Халқаро семинари бўлиб ўтди.
- 1-сентабр — Тошкентда Улуғбек ҳайкали очилди.
- 2—3-сентабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 13-сессиясида «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида» қонун қабул қилинди (1995-йил май ойидаги Олий Мажлиснинг 2-сессиясида мазкур қонунга ўзгартиришлар киритилди).
- 4-сентабр — Тошкентда «Туркистон» саройининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
- 3—5-сентабр — Тошкентда Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларининг таэквондо бўйича биринчи чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон жамоаси базавий техникани намойиш қилиш бўйича мусобақаларда биринчи ўринни эгаллади.
- 9-сентабр — Алишер Навоий жамғармаси рўйхатдан ўтди.
- 10-сентабр — Тошкентдаги «Баҳор» консерт залида Мукаррама Турғунбоева музейи очилди.
- 16-сентабр — Бухорода буюк мутафаккир Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги кенг нишонланди.
- 20-сентабр — «Экосан» халқаро Ўзбекистон экология ва саломатлик жамғармаси рўйхатдан ўтди.
- 26—28-сентабр — Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
- Сентабр — Тошкентда Халқаро валюта фондининг доимий ваколатхонаси очилди.
- Сентабр — Ўзбекистон Халқаро молия корпорацияси (ХМК) аъзолигига қабул қилинди.
- Сентабр — Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпиада қўмитаси Халқаро олимпиада қўмитаси томонидан тан олинди (1995-йил апрелдан тенг ҳуқуқли аъзоси).
- 26-октабр — ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Ўзбекистонни ЮНЕСКОга аъзоликка қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
- 30-октабр — Тошкентда тасаввуфнинг машҳур намояндаларидан бири, шоир Хожа Аҳмад Яссавий меросига бағишланган халқаро илмий-маърифий конференсия очилди.
- Октабр — Ўзбекистон Илмий уюшмалар халқаро кенгашининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди.
- 4-ноябр — Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил этилганлигининг 50 йиллигига бағишланган Халқаро илмий конференсия бўлиб ўтди.
- 22-ноябр — «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмининг Жанговар байроғи тўғрисида»ги фармон имзоланиб, Қуролли Кучлар Жанговар байроғининг ягона намунаси тасдиқланди.
- 23-ноябр — Тошкентдаги республика Ўқитувчилар уйи қошида Ўзбекистон Халқ таълими тарихи музейи очилди; 23-ноябр. Қорақалпоғистоннинг биринчи пойтахти — Тўрткўлда шаҳарнинг 120 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
- 4-декабр — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мадҳияси тасдиқланди.
- 18-декабр — Андижонда буюк саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги нишонланди ва унга ҳайкал ўрнатилди.
- 18-декабр — Халқаро ФИФА ташкилотининг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган конференсиясида Ўзбекистон Миллий футбол федерацияси ушбу футбол ассоциацияси аъзолигига қабул қилинди.
- 23-декабр — Бобур номидаги халқаро жамғарма рўйхатдан ўтди.
- 1993 — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби ташкил этилди.
- 1993 — Фарғона вилоят давлат қўғирчоқ театри ташкил этилди. 1993 — Хоразм вилоят давлат қўғирчоқ театри ташкил этилди. 1993 — «Фарминдустрия» консерни (ҳозирги «Ўзфармсаноат» давлат консерни) ташкил этилди. 1993 — Ўзбекистон Жаҳон туристик ташкилоти (WТО)га аъзо бўлди.
Воқеалар
Яна қаранг: Туркум:1993-йил воқеалари
- 1-январ ва 1-ноябр — Европа Иқтисодий ҳамжамияти давлатларининг ягона бозор ҳақида келишуви ва Маастрихт шартномаси кучга кирди.
- Январ — стратегик қуролларни чеклаш тўғрисида Америка—Россия шартномаси Жорж Буш ва Борис Елсин томонидан имзоланди.
- 1-январ — Чехословакиянинг Чехия ва Словакияга бўлиниши.
- 20-январ — Билл Клинтон АҚШ президенти лавозимига киришди.
- 23-феврал — Юкихиро Мацумото томонидан Рубй дастурлаш тили яратилди. Унинг мақсади ҳақиқий обектга йўналтирилган, интерпретацияланувчи дастурлаш тилини яратиш эди.
- 15-апрел — «ЮКОС» нефт компанияси ташкил этилди.
- 23-апрел — Эритреяда БМТ шафелигида референдум ўтказилди; унда аҳолининг мутлақ кўпчилиги Эритреянинг Эфиопиядан мустақиллиги учун овоз берди.
- 10-май — Қирғизистон миллий валютаси — сўмни муомалага киритди.
- 14-май — Литва, Словения, Эстония Европа Кенгаши аъзоси бўлди.
- 24-май — Эритрея Эфиопия таркибидан чиқиб, мустақил давлатга айланди.
- 25-июн — Литвада миллий валюта — лит муомалага чиқарилди.
- 17-июл — ҳукумат қўшинлари Озарбайжон Халқ фронти штаб-квартирасини эгаллади.
- 21-сентабр—4-октабр — Борис Николаевич Елсин томонидан Россия Олий Советининг тарқатиб юборилиши билан боғлиқ Октабр воқеалари.
- 10-декабр — ид Софтwаре компанияси «Доом» ўйинини чиқарди.
- 12-декабр — Россия Федерацияси Конституцияси қабул қилинди, шу билан бир вақтда 1917-йил инқилобидан кейинги илк Давлат думасига сайловлар бўлиб ўтди.
- 30-декабр — Исроил ва Ватикан дипломатик муносабатлар ўрнатди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1993-йилда туғилганлар
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1993-йилда вафот этганлар
- 22-январ — Кобо Абе, япон ёзувчиси.
- 30-январ — Святослав Николаевич Рерих, рус ва ҳинд рассоми.
- 28-октабр — Юрий Михайлович Лотман, совет адабиёцҳуноси, маданияцҳунос ва семиотик.
- 30-октабр — Антанас Рамонас, литвалик ёзувчи.
- 3-ноябр — Лев Сергеевич Термен, ихтирочи, биринчи электр мусиқий асбоб яратувчиси.
- 29-декабр — Аксел Корти (Ахел Cорти) (1933-йилда туғилган), австриялик режиссёр.
- 29-декабр — Фрунзик Мкртчян (ҳақиқий исми Мгер Мкртчян) (1930-йилда туғилган), машҳур совет киноактёри, СССР халқ артисти.
Нобел мукофоти лауреатлари
- Физика — Русселл Алан Ҳулсе ва Жосепҳ Ҳоотон Тайлор, Жр.
- Кимё — Карй Муллис ва Мичаэл Смитҳ
- Физиология ва тиббиёт —
- Иқтисодиёт — Роберт W. Фогел ва Доугласс Нортҳ
- Адабиёт — Тони Моррисон
- Тинчлик — Нелсон Мандела ва Ф. W. де Клерк
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |