1989
Qiyofa
(1989 (yil)dan yoʻnaltirildi)
1989
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Бу йил — якшанба куни бошланадиган оддий йил.
Воқеалар
- 7-январ — Япония валиаҳд шаҳзодаси Акихито янги император деб эълон қилинди. Японияда Хейсей даври бошланди.
- 15-феврал — совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши якунланди.
- 17-апрел — гидроқурувчиларнинг вақтинчалик посёлкаси ўрнида Богучани ГЕСнинг йўлдош шаҳри — Кодинскка асос солинди.
- 21-апрел — Хитой ислоҳотлари етакчиси Ху Яобаннинг вафоти муносабати билан Пекиндаги Тянанмин майдонида қарийб 100 минг талаба тўпланди.
- 25-май — СССР халқ депутатлари И сезди очилди.
- 4-июн (Москва вақти билан 3-июн) — Уфа яқинида газ қувури портлаши оқибатида икки йўловчи поезди ёниб кетди. 575 киши ҳалок бўлди, 670 дан ортиқ киши жароҳатланди.
- 26-июл — 24 ёшли америкалик МТИ талабаси Роберт Моррисга ўз номи билан аталган компютер қуртини яратиш ва ишга тушириш бўйича айблов эълон қилинди. Моррис жиноий жавобгарликка тортилган илк компютер вируси яратувчиси бўлди.
- 24-сентабр — Рим папаси Иоанн Павел ИИ охир-оқибат Галилей ҳақ бўлганини эълон қилди.
- 9-ноябр — Берлин девори қулади. 1961-йил 13-августдан 1989-йил 8-ноябргача, яъни 28 йил-у 3 ой давомида узунлиги 155 км бўлган девор Германия, Европа ва бутун дунёни икки қарама-қарши лагерга ажратган «темир парда» вазифасини бажарди. Берлин девори орқали Ғарбга қочишга уриниш чоғида қарийб 1000 нафар ГДР фуқароси ҳалок бўлган. Девор бузилганидан сўнг унинг бўлаклари Берлиндаги эсдалик совғалари дўконларида сотила бошланди. Учта қисми бузилмасдан сақлаб қолинди. Девор қулаганининг 15 йиллигига бағишлаб Берлин маъмурияти 1961-йил кузида қочишга уринишлар энг кўп қайд этилган Бернауэрштрасседаги 120 метрлик қисмни ҳам тиклаб, уни ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасига айлантириш ҳақида қарор қабул қилди.
- 20-декабр—24-декабр — АҚШнинг Панамага ҳарбий аралашуви. Бунга амалдаги президент генерал Нореганинг гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда гумон қилиниши сабаб бўлди.
- 29-декабр — Вацлав Гавел Чехословакия президенти бўлди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1989-йилда туғилганлар
- 23-июл — Дениэл Редклифф (Лондон, Англия), Гарри Поттер роли ижрочиси.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1989-йилда вафот этганлар
- 7-январ — Хирохито, 1926-йилдан Япония императори.
- 10-январ — Валентин Петрович Глушко, ракета-космик техника соҳасидаги йирик совет олими.
- 23-январ — Салвадор Дали, испаниялик сюрреалист рассом.
- 8-март — Елизавета Ивановна Бикова, шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони.
- 11-июл — Лоуренс Оливе, инглиз актёри.
- 16-июл — Герберт фон Караян, машҳур дирижёр.
- 25-август — Ян Френкел, совет бастакори.
- 4-сентабр — Жорж Жозеф Кристиан Сименон, франсуз ёзувчиси, комиссар Мегре ҳақидаги романлар муаллифи.
- 6-октабр — Бетте Девис, америкалик актриса.
- 14-декабр — Андрей Сахаров, рус назариётчи физиги, жамоат арбоби, СССРда водород бомбасини яратганлардан бири, Нобел мукофоти лауреати.
- 29-декабр — Янина Жеймо (1909-йилда туғилган), Золушка роли билан шуҳрат қозонган киноактриса.
Нобел мукофоти лауреатлари
- Физика — Норман Рамсей, Ҳанс Деҳмелт ва Wолфганг Паул
- Кимё — Сидней Алтман ва Тҳомас Р. Cеч
- Физиология ва тиббиёт — Ж. Мичаэл Бишоп ва Ҳаролд Э. Вармус
- Иқтисодиёт — Трйгве Ҳаавелмо
- Адабиёт — Cамило Жосé Cела
- Тинчлик — Тензин Гяцо