1975
Qiyofa
(1975-yildan yoʻnaltirildi)
1975
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- 16-январ — Ангола Португалиядан мустақилликка эришди.
- 9-феврал — «Союз-17» космик кемасининг туширилувчи аппарати Ерга қўнди.
- 3-апрел — Бобби Фишер Анатолий Евгеневич Карпов билан жаҳон чемпиони унвони учун шахмат ўйинини ўтказишдан бош тортди ва тожни унга топширди.
- 15-апрел — Европа космик агентлиги (ЭСА) ташкил этилди.
- 17-апрел — Пол Пот Камбоджада «Демократик Кампучеа Республикаси»ни эълон қилди ва унинг бош вазири бўлди (1975—1979).
- 21-апрел — Ветнам уруши: ҳужумга ўтган Шимолий Ветнам қўшинлари Жанубий Ветнам пойтахти Сайгонга олиб борувчи сўнгги мустаҳкамланган нуқтани эгаллаганидан сўнг, Жанубий Ветнам президенти Нгуен Ван Тхеу пойтахтдан қочиб кетди.
- 8-июн, 14-июн — Венеранинг илк сунъий йўлдошлари — «Венера-9» ва «Венера-10» автоматик стансиялари учирилди; стансияларнинг туширилувчи аппаратлари Венерага юмшоқ қўниб, илк бор Ерга сайёра фотопанорамасини узатди.
- 5-июл — Кабо-Верде Португалиянинг 500 йиллик ҳукмронлигидан озод бўлди.
- 6-июл — Комор ороллари Франсиядан мустақиллигини эълон қилди.
- 12-июл — Сан-Томе ва Принсипи Португалиядан мустақиллигини эълон қилди.
- 17-июл — «Союз» (СССР) ва «Аполлон» (АҚШ) космик кемаларининг туташуви бўлиб ўтди. Бу икки хил мамлакат космик кемаларининг тарихдаги биринчи туташуви эди.
- 1-август — АҚШ, СССР, Канада ва Европанинг 33 давлати иштирокида Хелсинки Якунловчи акти имзоланди.
- 20-август — «Викинг» дастури: НАСА Марсга «Викинг-1» космик зондини учирди.
- 30-октабр — Шаҳзода Хуан Карлос Испания қироли унвонини олди (диктатор Франсиско Франко мамлакатни бошқариш учун ҳаддан ташқари оғир касал бўлиб қолган эди).
- 11-ноябр — БМТ Бош Ассамблеяси «сионизм»ни ирқчилик ва ирқий камситиш шакли деб эълон қилди.
- 14-ноябр — Испания қўшинлари Ғарбий Саҳрои Кабирни тарк этди.
- 22-ноябр — диктатор Франсиско Франко вафотидан сўнг Хуан Карлос расман Испания қироли бўлди.
- 25-ноябр — Суринам Нидерландиядан мустақилликка эришди.
- 25-ноябр — Буюк Британияда Ирландия Республика Армияси (ИРА) қонундан ташқари деб эълон қилинди.
- 28-ноябр — Португалия Тимори Португалиядан мустақиллигини эълон қилди ва Шарқий Тимор деб атала бошланди.
- 29-ноябр — Билл Гейц Пол Алленга йўллаган мактубида илк бор «Миcро-софт» (миcроcомпутер софтwаре) номини тилга олди. Миcрософт 1976-йил 26-ноябрда савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди.
- 7-декабр — Шарқий Тимор Индонезия томонидан босиб олинди.
Аниқ санаси номаълум воқеалар
- Январ — микрокомпютерлар даврини бошлаб берган Алтаир-8800 компютери ишлаб чиқарилди.
- Пол Аллен ва Билл Гейц («Миcрософт» фирмасининг бўлажак асосчилари) «Алтаир» компютери учун Бейсик (Басиc) тили интерпретаторини яратди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1975-йилда туғилганлар
- 15-март — Уилям Жеймс Адамс (кичик) (wилл.и.ам), Блаcк Эед Пеас гуруҳи аъзоси.
- 27-март — Стейси Фергюсон, Блаcк Эед Пеас гуруҳи вокалчиси.
- 4-апрел — Делфин Арно (Делпҳине Арнаулт), франсуз тадбиркори, ЛВМҲ раҳбарларидан бири.
- 11-апрел — Валид Солиман (Wалид Солиман), тунислик ёзувчи.
- 14-апрел — Вероника Земанова, фотомодел.
- 2-май — Девид Бекхем, инглиз футболчиси.
- 8-май — Энрике Иглесиас, қўшиқчи.
- 4-июн — Анжелина Жоли, америкалик киноактриса.
- 25-июн — Владимир Крамник, россиялик шахматчи.
- 14-июл — Хайме Луис Гомес (Табоо), репер, Блаcк Эед Пеас гуруҳи аъзоси.
- 7-август — Шарлиз Терон, жанубий африкалик киноактриса.
- 5-октабр — Кейт Уинслет, киноактриса.
- 17-декабр — Милла Ёвович, киноактриса, фотомодел.
- 30-декабр — Тайгер Вудс (Тигер Wоодс), АҚШлик голфчи.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1975-йилда вафот этганлар
- 14-феврал — Пелем Гренвил Вудхауз, инглиз ҳажвчи ёзувчиси ва комедиографи (1881-йилда туғилган).
- 24-феврал — Николай Александрович Булганин, совет сиёсий ва ҳарбий арбоби.
- 2-март — Константин Дмитриевич Воробёв, рус ёзувчиси (1919-йилда туғилган).
- 9-август — Дмитрий Шостакович, совет бастакори (1906-йилда туғилган).
- 25-август — Хайле Селассие И, Эфиопия императори (1930—1974).
- 15-сентабр — Павел Осипович Сухой, совет авиаконструктори, икки карра Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1957, 1965), совет реактив ва товушдан тез авиацияси асосчиларидан бири (1895-йилда туғилган).
- 7-октабр — Пранас Витаутас Будвитис, литвалик журналист, шоир, таржимон.
- 20-ноябр — Франсиско Франко, Испания диктатори (1892-йилда туғилган).
Нобел мукофоти лауреатлари
- Физика — Ааге Боҳр, Бен Моттелсон ва Жамес Раинwатер
- Кимё — Жоҳн Cорнфортҳ ва Владимир Прелог
- Физиология ва тиббиёт — Давид Балтиморе, Ренато Дулбеccо ва Ҳоwард Темин
- Иқтисодиёт — Леонид Канторович ва Тжаллинг Коопманс
- Адабиёт — Эугенио Монтале
- Тинчлик — Андрей Сахаров