1970
Qiyofa
(1970-yildan yoʻnaltirildi)
1970
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- 1-январ, бутунжаҳон вақти билан соат 00:00 — аксарият УНИХ билан мос операцион тизимларда вақт ҳисобининг бошланиши — «давр» (эпоч) бошланиши.
- 1-январ — Мао Сзедун СССР раҳбариятини «чуқур илдиз отган неоколониализм»да ва мамлакатда «фашистик диктаторлик режими»ни ўрнатганликда айблади.
- 12-январ — Боинг-747 илк парвозини амалга оширди.
- 15-январ — СССРда аҳолини рўйхатга олиш бошланди.
- 19-март — Сахаров ва бошқаларнинг жамиятни демократлаштириш талаби билан очиқ хати эълон қилинди.
- 10-апрел — Пол Маккартни «Битлз» гуруҳи тарқалганини эълон қилди.
- 19-апрел — ВАЗ конвееридан илк ВАЗ-2101 автомобиллари чиқди.
- 6-май — СССР ва ЧССР ўртасида дўстлик шартномаси имзоланди.
- 26-май — Москвада ВЛКСМнинг ХВИ сезди бўлиб ўтди.
- 31-май — Рихтер шкаласи бўйича магнитудаси 7,7 бўлган зилзила шимолий Перунинг кенг ҳудудини ларзага келтирди.
- 4-июн — Тонга Буюк Британиядан мустақил бўлди.
- 21-июн — Бразилия футбол терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди.
- 1-июл — Хитой билан дипломатик муносабатлар тикланди.
- 12-август — Шартнома: ГФР урушдан кейинги чегараларни тан олди (Вилли Брандт).
- 12-сентабр — СССРда «Луна-16» космик аппарати учирилди.
- 6-октабр — Жорж Помпидунинг (Франсия) СССРга ташрифи (13-октабргача).
- 10-октабр — Фижи Буюк Британиядан мустақил бўлди.
- 13-октабр — АҚШда таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Анжела Девис ҳибсга олинди.
- 3-ноябр — Салвадор Аленде президент лавозимига киришди.
- 4-ноябр — Инсон ҳуқуқлари қўмитаси тузилди (Сахаров, Чалидзе, Твердохлебов).
- 17-ноябр — бортида «Луноход-1» аппарати бўлган «Луна-17» космик стансияси Ой юзасига юмшоқ қўнди.
- 25-ноябр — япон ёзувчиси Юкио Мисима армия ва мамлакат самурайлик руҳини йўқотгани сабабли удумга кўра ўз жонига қасд қилишни амалга оширди.
- 15-декабр — «Венера-7» космик стансияси Венерага биринчи муваффақиятли қўнишни амалга оширди.
- 16-декабр — Гаагадаги учрашувда 50 та давлат вакиллари самолётларни ноқонуний олиб қочишнинг олдини олиш тўғрисидаги келишувни имзолади.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1970-йилда туғилганлар
- 5-март — Юу Ватасе, мангака.
- 23-март — Богдан Либа, украиналик мусиқачи, бастакор, овоз режиссёри.
- 29-апрел — Ума Турман, америкалик киноактриса.
- 29-апрел — Андре Агасси, америкалик теннисчи.
- 16-май — Габриэла Сабатини, аргентиналик теннисчи.
- 11-июн — Александр Литвинов (Веня Дркин), рус барди, шоир, мусиқачи.
- 23-июн — Ян Тирсен, франсуз мусиқачиси ва бастакори.
- 20-август — Жон Кармак, америкалик дастурчи.
- 25-август — Клаудия Шиффер, дунёдаги энг юқори ҳақ тўланадиган немис-америка супермодели ва актрисаси.
- 16-октабр — Андрей Валеревич Тихонов, россиялик футболчи.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1970-йилда вафот этганлар
- 10-январ — Павел Иванович Беляев, СССР учувчи-космонавти, полковник, Совет Иттифоқи Қаҳрамони.
- 2-феврал — Бертран Артур Уилям Рассел, атоқли инглиз файласуфи, жамоат арбоби, олим.
- 11-март — Эрл Стенли Гарднер, америкалик ёзувчи, детектив жанри классиги.
- 31-март — Семён Константинович Тимошенко, совет саркардаси, Совет Иттифоқи Маршали.
- 17-апрел — Павел Борисович Луспекаев, киноактёр («Саҳронинг оппоқ қуёши» филмидаги Верешчагин роли).
- 12-май — Владислав Андерс, поляк генерали.
- 2-июн — Брюс Макларен, Формула-1 пойгачиси.
- 11-июн — Александр Фёдорович Керенский, таниқли россиялик буржуа сиёсий ва жамоат арбоби, Муваққат ҳукумат раиси.
- 21-июн — Лев Абрамович Кассил, болалар ёзувчиси.
- 19-сентабр — Жими Хендрикс, рок-гитарачи.
- 25-сентабр — Эрих Мария Ремарк, немис ёзувчиси.
- 28-сентабр — Жамол Абдул Носир, Миср президенти.
- 4-октабр — Женис Жоплин, рок-қўшиқчи.
- 9-ноябр — генерал Шарл де Голл, Франсиянинг собиқ президенти.
- 25-ноябр — Юкио Мисима, машҳур япон ёзувчиси.
Нобел мукофоти лауреатлари
- Физика — Ҳаннес Алфвéн ва Лоуис Нéэл
- Кимё — Луис Федериcо Лелоир
- Физиология ва тиббиёт — Бернард Катз, Улф вон Эулер ва Жулиус Акселрод
- Иқтисодиёт — Паул Самуэлсон
- Адабиёт — Александр Солженицин
- Тинчлик — Норман Борлауг