1967
Qiyofa
(1967 (yil)dan yoʻnaltirildi)
1967
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
Яна қаранг: Туркум:1967-йил воқеалари
- 18-январ — совет автоматик сайёралараро стансияси «Луна-12» Ой юзасига қулади.
- 26-январ — Хунвейбинлар («Қизил соқчилар») Москвадан хитойлик талабаларнинг чиқариб юборилишига жавоб чораси сифатида Пекиндаги совет элчихонаси биносини эгаллаб олди.
- 27-январ — Канаверал бурни космодромида «Сатурн-1Б» элтувчи ракетаси ва «Аполлон» космик кемасининг ерусти синовларини ўтказиш чоғида кема кабинасида ёнғин содир бўлди. Ўша пайтда кабинада америкалик астронавтлар Виржил Гриссом, Эдвард Уайт ва Рожер Чаффи бор эди.
- 6-март — Сталиннинг қизи Светлана Аллилуева Деҳлидаги Америка элчихонасига сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилди.
- 8-апрел — Кипрнинг Лимасол шаҳри яқинида греклар ва турклар ўртасида жанговар ҳаракатлар қайта бошланди.
- 21-апрел — Грецияда умумий сайловлар ўтказилишига бир неча кун қолганида полковник Георгий Пападопулос ҳарбий тўнтариш амалга оширди ва «қора полковниклар» режимини ўрнатди (ҳокимият 1974-йил июлигача сақланиб қолди).
- 23-апрел — Бойқўнғир космодромидан «Союз» элтувчи ракетаси учирилиб, совет бошқариладиган космик кемаси «Союз-1»ни Ер атрофидаги орбитага олиб чиқди. Кемани космонавт Владимир Михайлович Комаров бошқарди (дублёри: Юрий Алексеевич Гагарин).
- 24-апрел — Орск яқинида «Союз-1» космик кемасининг туширилувчи аппарати қўниш чоғида ҳалокатга учради. Ҳалокатга парашютнинг очилмай қолиши сабаб бўлди.
- 16-май — белгиялик қўшиқлар муаллифи ва ижрочиси Жак Брелнинг сўнгги консерти бўлиб ўтди.
- 1-июн — Америка ва Жанубий Ветнам қўшинлари Меконг дарёси делтасида йирик ҳужум бошлади.
- 5-июн — Олти кунлик уруш бошланди.
- 10-июн — Олти кунлик уруш якунланди. СССР Исроил билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди.
- 17-июн — Хитой Халқ Республикаси ўзининг биринчи водород бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди.
- 20-июн — Адендаги араб қўзғолончилари 22 нафар британиялик аскарни ўлдирди.
- 14-июл — Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этувчи Конвенсия имзоланди.
- 16-июл — Гонконг маъмурияти 600 нафар коммунистни ҳибсга олди (30-июлда маъмуриятга фавқулодда ваколатлар берилди).
- 29-июл — Венесуэлада зилзила содир бўлди.
- 15-август — АҚШда Мартин Лютер Кинг қора танли америкаликларни оммавий фуқаролик бўйсунмаслиги кампаниясини бошлашга чақирди.
- 22-август — Пекинда хунвейбинлар Британия элчихонасини ўққа тутди.
- 25-август — Буюк Британия ўз қўшинларини Адендан олиб чиқишни бошлади.
- 3-сентабр — Ҳ куни: Швеция континентал Европа мамлакатлари орасида сўнгги бўлиб ўнг томонлама автомобил ҳаракатига ўтди.
- 10-сентабр — Гибралтарда ўтказилган референдумда 12 138 нафар аҳоли Буюк Британия билан алоқаларни сақлаб қолиш тарафдори бўлди, 44 киши эса Испания билан иттифоқни ёқлаб овоз берди.
- Сентабр охири — Қизил майдонда теракт содир этилди. «Вечерняя Москва» газетасидаги хабарда қўлбола портловчи қурилмани руҳий касалликка чалинган литвалик портлатгани айтилган эди.
- 8-октабр — Боливияда партизан-инқилобчи Че Гевара ўлдирилди.
- 13-октабр — Гонконгда коммунистлар 100 дан ортиқ портловчи қурилма жойлаштирди.
- 26-ноябр — Жанубий Яман Халқ Республикаси эълон қилинди (29-ноябрда сўнгги Британия қўшинлари Аденни тарк этди).
- 3-декабр — Кейптаундаги (ЖАР) Грооте Счуур госпиталида тиббиёт тарихида илк юрак кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилди; уни профессор Кристиан Барнард ўтказиб, оғир жароҳатланган 25 ёшли аёлнинг юрагини 55 ёшли беморга трансплантация қилди.
- 7-декабр — Руминияда Чаушеску давлат раҳбари ва Коммунистик партия Бош котиби бўлди.
- 25-декабр — соат 21:30 атрофида Москвадаги Осипенко кўчасида жойлашган 77-сонли беш қаватли уй қулаб тушди ва вайроналар остида 147 киши ҳалок бўлди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1967-йилда туғилганлар
- 24-январ — Андрей Олегович Белянин, фантаст ёзувчи («Тайний сиск саря Гороха»).
- 20-феврал — Курт Кобейн (1994-йилда вафот этган), «Нирвана» рок-гуруҳининг етакчиси ва вокалчиси.
- 30-март — Мегуми Хаясибара, япон қўшиқчиси ва сею.
- 4-апрел — Дмитрий Владимирович Нагиев, актёр, шоумен.
- 22-апрел — Константин Юревич Бояндин, Новосибирсклик фантаст ёзувчи (Ралион туркуми; «Ступени из пепла»).
- 19-сентабр — Александр Александрович Карелин, спортчи, курашчи.
- 26-октабр — Кит Урбан, америкалик (келиб чиқиши австралиялик, Янги Зеландияда туғилган) кантри қўшиқчиси.
- 28-октабр — Жулия Роберц, америкалик киноактриса.
- 8-декабр — Шинейд ЎКоннор, ирландиялик қўшиқчи.
- 12-декабр — Александр Юревич Айриян, бокулик арман.
- 17-декабр — Жижи ДъАгостино, италиялик мусиқачи ва дижей.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1967-йилда вафот этганлар
- 31-март — Родион Яковлевич Малиновский, совет саркардаси, Совет Иттифоқи Маршали, СССР мудофаа вазири, икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони.
- 24-апрел — Владимир Михайлович Комаров, совет космонавти, ҲҲК полковниги, икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони. Ленин ордени, Қизил Юлдуз ордени ва медаллар билан тақдирланган. «Союз-1» космик кемасида парвозни бажаргандан сўнг туширилувчи аппарат парашют тизими ишдан чиқиши оқибатида қўниш чоғида ҳалок бўлган.
- 7-июл — Вивен Ли, инглиз актрисаси («Шамолларда қолган ҳисларим»).
- 24-июл — Эрнестас Галванаускас, литвалик давлат арбоби, 1922—1924-йилларда Литва бош вазири.
- 19-август — Хюго Гернсбек, «илмий фантастика» атамасини илк бор муомалага киритган ношир ва ёзувчи.
- 31-август — Иля Эренбург, совет ёзувчиси, мемуарчиси, жамоат арбоби.
- 27-сентабр — граф Феликс Феликсович Юсупов (1887—1967), Григорий Ефимович Распутинга қарши суиқасд ташкилотчиси ва иштирокчиларидан бири сифатида танилган.
- 8-октабр — Эрнесто Че Гевара, Лотин Америкаси инқилобчиси.
- 9-октабр — Андре Моруа, франсуз ёзувчиси.
- 11-декабр — Сидор Артемевич Ковпак, Путивл партизан отряди ва Суми вилояти партизан отрядлари бирлашмаси командири, Украина КП(б) яширин МК аъзоси, генерал-маёр.
Нобел мукофоти лауреатлари
- Физика — Ҳанс Бетҳе
- Кимё — Манфред Эиген, Роналд Норриш ва Георге Портер
- Физиология ва тиббиёт — Рагнар Гранит, Ҳалдан Ҳартлине ва Георге Wалд
- Адабиёт — Мигуэл Áнгел Астуриас