1960
Qiyofa
(1960-yildan yoʻnaltirildi)
1960 — ХХ асрнинг йили.
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- Ер аҳолиси 3 миллиард кишига етди.
- Бир нечта Африка мамлакатлари мустақилликка эришди.
- 21-апрел — Бразилиянинг янги пойтахти — Бразилия шаҳрининг расмий инаугурацияси бўлиб ўтди. Шу куни республиканинг барча уч ҳокимият тармоғи бир вақтда Рио-де-Жанейродан бу ерга кўчирилди.
- 1-май — Свердловск яқинида бортида Френсис Гарри Пауэрс бўлган Американинг У-2 разведка самолёти уриб туширилди.
- 7-август — Фил Суяги Қирғоғи (Кот-дъИвуар)да мустақиллик эълон қилинди.
- 15-август — Конго Республикасининг мустақиллиги эълон қилинди.
- 16-август — Кипр Республикасининг мустақиллиги эълон қилинди.
- 19-август — тарихда илк бор тирик мавжудотлар орбитага учирилди: СССРда бортида Белка ва Стрелка лақабли итлар бўлган иккинчи космик кема орбитага чиқарилди. 21-августда у Ерга эсон-омон қайтиб тушди.
- 9-сентабр — Римда бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Олимпия ўйинларида илгари ҳеч кимга таниш бўлмаган эфиопиялик югурувчи Абебе Бикила ялангоёқ югуриб, марафон баҳсида шов-шувли ғалаба қозонди.
- 21-сентабр — Андрей Рублёв номидаги Қадимги рус маданияти ва санъати марказий музейи очилди.
- 24-сентабр — АҚШда биринчи атом авиаташувчи кемаси — «Энтерпрайз» сувга туширилди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1960-йилда туғилганлар
- 29-феврал — Раиса Сметанина, чанғи пойгалари бўйича кўп карра жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпиони.
- 13-апрел — Руди Фёллер, немис футболчиси, футбол мураббийи.
- 4-август — Хосе Луис Родригес Сапатеро (Жосé Луис Родрíгуэз Запатеро), Испания Бош вазири.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1960-йилда вафот этганлар
- 16-май — Игор Эммануилович Грабар (1871—1960), рус ва совет рассоми, санъацҳунос, маърифатпарвар, музей арбоби.
- 25-июн — Уолтер Бааде, Германия ва АҚШда фаолият юритган немис астрономи.
- 14-октабр — Абрам Фёдорович Иоффе, физик-академик, кўплаб атоқли совет физикларини етиштириб чиқарган илмий мактаб асосчиси.
- Физика — Доналд Артур Глазер — «Пуфакчали камерани ихтиро қилгани учун».
- Кимё — Уиллард Ф. Либби: мукофот Уиллард Либбига археология, геология, геофизика ва фаннинг бошқа соҳаларида ёшни аниқлаш учун углерод-14 дан фойдаланиш усулини жорий этгани учун берилди. У атом бомбалари портлаши натижасида радиоактив ёғинлар тушиши муаммолари билан шуғулланган ҳамда ядро технологияларини тинч мақсадларда қўллаш бўйича халқаро дастурларни амалга оширишда иштирок этган.
- Тиббиёт ва физиология — Макфарлейн Бёрнет: Макфарлейн Бёрнетга сунъий иммун толерантликни (чидамлиликни) кашф этгани учун мукофот берилди. Ушбу тадқиқот замонавий иммунитет назарияларининг ривожланишига асос солди. Бёрнет иммунология соҳасида, хусусан, қариш муаммоси, организмнинг ўз моддаларига нисбатан толерантлик бузиладиган аутоиммун касалликлар ва саратон бўйича муҳим тадқиқотлар олиб борди.
- Адабиёт — Сен-Жон Перс: Сен-Жон Персга «шеърият воситалари орқали замонамиз воқелигини акс эттирувчи юксаклик ва образлилиги учун» мукофот топширилди. Сен-Жон Перс ХХ асрнинг энг ўзига хос шоирларидан бири бўлиб, жасоратли ва айни пайтда рамзий образлилиги ҳамда юксак адабий тили билан ажралиб туради.
- Тинчлик мукофоти — Алберт Лутули: жанубий африкалик сиёсий арбоб Алберт Лутули инсонлар ва халқлар ўртасида адолатни қарор топтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун мукофотланди. Қора танли африкаликлар орасидан чиққан илк лауреат бўлган Лутули ушбу мукофотни инсон мақомини ирқ эмас, балки шахсий фазилатлар белгилайдиган жамиятни барпо этишда Африка халқи ярим аср давомида ўйнаган ролнинг эътирофи сифатида қабул қилди.