1945
Qiyofa
(1945 (yil)dan yoʻnaltirildi)
1945
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- Жон фон Нейман «Фирст Драфт оф а Репорт он тҳе ЭДВАC» мақоласини ёзди; унда замонавий дастурланадиган компютерлар архитектураси баён қилинган эди.
- Германияда Конрад Цузе (Конрад Зусе) биринчи юқори даражали дастурлаш тили — Планкалкüлни ишлаб чиқди.
- 12-январ — СССР Шарқий Европада фашистларга қарши кенг кўламли ҳужум бошлади.
- 17-январ — СССР Варшавани озод қилди.
- 5-апрел — Тексел оролидаги грузинлар қўзғолони бошланди: Иккинчи жаҳон уруши давомида Нидерландиянинг Тексел оролида Грузиялик ҳарбий асир совет аскарлари баталёнининг немис босқинчиларига қарши қўзғолони.
- 14-апрел — Москвада СССР Фанлар академиясининг Бош ботаника боғи ташкил этилди.
- 27-апрел — «Элбадаги учрашув» — Торгау шаҳри яқинида совет ва Америка қўшинларининг учрашуви.
- 2-май — Совет Иттифоқи Берлинга ҳужум қилди. Совет аскарлари Рейхстаг устига қизил байроқ ўрнатди.
- 9-май — Европада уруш якунланди.
- 24-июн — Қизил майдонда Ғалаба паради ўтказилди.
- 26-июн — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми имзоланди.
- 2-август — Поцдамда (Берлин чеккаси) «Катта учлик» — СССР, АҚШ ва Буюк Британия раҳбарлари И. В. Сталин, Г. С. Трумен ва У. Черчилл иштирокидаги 17 кунлик конференсия якунланди.
- 6-август — АҚШ Япониянинг Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташлади.
- 9-август — Япониянинг Нагасаки шаҳрига Америка атом бомбаси ташланди.
- 9-август — Совет Иттифоқи Японияга уруш эълон қилди.
- 20-август — СССРда Л. П. Берия раҳбарлигида атом энергиясидан фойдаланиш бўйича Махсус қўмита тузилди.
- 3-сентабр — Тинч океанидаги уруш якунланди.
- 20-сентабр — Минскда Янка Купала адабиёт музейи очилди.
- 15-октабр — Иккинчи жаҳон уруши: Франсиянинг Виши ҳукумати собиқ бош вазири Пер Лавал давлатга хиёнатда айбланиб отиб ташланди.
- 29-октабр — Ню-Ёркда илк бор шарикли ручкалар сотувга чиқарилди (патент олинганидан 57 йил ўтиб).
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1945-йилда туғилганлар
- 31-май — Райнер Вернер Фассбиндер, немис кинорежиссёри.
- 9-июл — Дин Кунц, ёзувчи.
- 10-август — Александр Артёмович Адабашян, актёр, рассом, ссенарийнавис.
- 12-август — Валерий Александрович Калинин, рус хор дирижёри.
- 11-сентабр — Франс Беккенбауэр, немис футболчиси ва футбол мураббийи (ҳар икки мақомда ҳам жаҳон чемпиони).
- 1-октабр — Виктория Дауётите-Пакярене, литвалик адабиёцҳунос.
- 1-октабр — Лев Рапопорт, рус рассоми.
- 21-октабр — Никита Михалков, рус актёри ва кинорежиссёри.
- 5-декабр — Нина Ивановна Русланова, совет ва россиялик актриса, Россия халқ артисти.
- 28-декабр — Бирендра Бир Бикрам Шоҳ (Бирендра), Непал қироли.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1945-йилда вафот этганлар
- 6-январ — Владимир Иванович Вернадский, рус олими, мутафаккири, ноосфера ҳақидаги таълимот асосчиси.

- 12-апрел — Франклин Рузвелт, Америка президенти (1932—1945).
- 18-апрел — Жон Флеминг, инглиз олими, Лондон Қироллик жамияти аъзоси.
- 28-апрел — Бенито Муссолини, италян сиёсий арбоби, фашистик партия етакчиси, диктатор («дуче») (1922—1945).
- 30-апрел
- Адолф Гитлер, Германия нацистлар партияси фюрери, Германия Рейхи канслери.
- Ева Браун, Адолф Гитлернинг рафиқаси (ўз жонига қасд қилиш арафасида никоҳдан ўтган).
- 3-июн — Викентий Викентевич Вересаев, рус совет ёзувчиси.
- 7-июл — Саломея Нерис, литвалик шоира.
- 20-июл — Пол Валери, франсуз ёзувчиси.
- 31-август — Стефан Банах, поляк математики.
- 18-ноябр — Витаутас Бичюнас, литвалик танқидчи, драматург, режиссёр, носир, рассом.
- 28-декабр — Теодор Драйзер (Тҳеодоре Дреисер), америкалик ёзувчи.
- Физика — Волфганг Паули — «Паули тақиқ принсипини кашф этгани учун».
- Кимё — Арттури Илмари Виртанен — «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ моддалар кимёси соҳасидаги тадқиқотлари ва ютуқлари, айниқса ем-хашакни консервалаш усули учун».
- Тиббиёт ва физиология — Александр Флеминг, Эрнст Борис Чейн, Хоуард Уолтер Флори — «Пенициллинни кашф этгани ва унинг турли юқумли касалликлардаги шифобахш таъсири учун».
- Адабиёт — Габриэла Мистрал — «Бутун Лотин Америкаси учун идеалистик интилиш рамзига айланган чин туйғулар шеърияти учун».
- Тинчлик мукофоти — Корделл Халл — «Ғарбий яримшарда тинчликни қарор топтириш, савдони мустаҳкамлаш ва БМТнинг шаклланишидаги хизматлари эътирофи сифатида».