1943
Qiyofa
(1943 (yil)dan yoʻnaltirildi)
1943
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- Америкалик астроном Карл Сейферт аномал фаол ядроларга эга галактикаларни алоҳида синфга ажратди (Сейферт галактикалари). Ҳозирги вақтда бундай фаоллик ушбу галактикалар ядроларидаги ўта массив қора туйнуклар туфайли юзага келади деб ҳисобланади.
- Инглиз Алан Тюринг немис қўшинларининг тутиб олинган хабарларини шифрдан ечишга мўлжалланган махфий ихтисослаштирилган компютер — «Колосс»ни ишлаб чиқди.
- Йил боши — Американинг «Марк И» компютери илк синовлардан муваффақиятли ўтди.
- 19-январ — Уляновск вилояти ташкил этилди.
- 26-январ — Кемерово вилояти ташкил этилди.
- 30-январ — Сталинградда 6-немис армияси таслим бўлди; Улуғ Ватан урушидаги туб бурилиш нуқтаси.
- Феврал — Эстония СС легиони тузилди.
- 6-феврал — Курган вилояти ташкил этилди.
- Апрел — гитлерчилар Минскда «Сеҳрли флейта» жазо операциясини ўтказди.
- 19-апрел — Варшава геттосида фашизмга қарши қўзғолон бошланди.
- 22-апрел — Алберт Хофманн (Алберт Ҳофманн) ЛСДнинг галлюциноген хусусиятлари ҳақида илк хабарни берди.
- 16-май — Варшава геттосидаги фашизмга қарши қўзғолон бостирилди.
- 5-июл — Курск ҳудудида немис ҳужуми бошланди; немисларнинг Шарқий фронтдаги сўнгги (муваффақияциз) стратегик ҳужум операцияси — Курск жанги (Курск ёйидаги жанг) бошланди.
- 12-июл — Прохоровка ҳудудида Иккинчи жаҳон урушининг энг йирик қарама-қарши танк жанги бўлиб ўтди. Орёл ҳудудида совет қўшинларининг қарши ҳужуми бошланди.
- 15-июл — немислар Курск ёйидаги ҳужумни тўхтатди; шу пайтдан бошлаб Шарқий фронтдаги стратегик ташаббус узил-кесил Қизил армия қўлига ўтди.
- Август — Москва давлат академик симфоник оркестри ташкил этилди.
- 5-август — Иккинчи жаҳон уруши давридаги биринчи ғалаба салюти отилди.
- 23-август — Харков узил-кесил озод қилинди.
- 24-сентабр — совет қўшинлари Смоленскни эгаллади.
- 6-ноябр — совет қўшинлари Киевни эгаллади.
- 22-ноябр — Ливан мустақиллиги эълон қилинди.
- 28-ноябр—1-декабр — Иккинчи жаҳон урушидаги уч иттифоқчи давлат — СССР (И. В. Сталин), АҚШ (Ф. Рузвелт) ва Буюк Британия (У. Черчилл) раҳбарларининг Теҳронда (Эрон) бўлиб ўтган Теҳрон конференсияси.
- 14-декабр — СССРнинг янги мадҳияси тасдиқланди (мусиқаси А. В. Александров, сўзлари С. В. Михалков ва Г. А. Эл-Регистан).
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1943-йилда туғилганлар
- 20-феврал — Александр Павлович Александров, совет космонавти.
- 26-феврал — Казимера Прунскене (Kazimiera Danutė Prunskienė), литвалик сиёсий арбоб.
- 9-март — Жеф Раскин, компютер мутахассиси, Маcинтош компютери яратувчиси (2005-йилда вафот этган).
- 28-июн — Клаус фон Клицинг, немис физики, Нобел мукофоти лауреати.
- 6-сентабр — Рожер Уотерс, британиялик рок-мусиқачи.
- 29-сентабр — Лех Валенса (Lech Wałęsa), поляк сиёсий арбоби, 1983-йилги Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати, 1990—1995-йилларда Полша президенти.
- 6-декабр — Олег Григорев, рус шоири ва рассоми.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1943-йилда вафот этганлар
- 26-январ — Николай Иванович Вавилов, олим-генетик, селексионер.
- 14-феврал — Давид Гилберт, немис математики.
- 28-март — Сергей Василевич Рахманинов, буюк рус композитори.
- Физика — Отто Штерн — «Молекуляр дасталар усулини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда протоннинг магнит моментини кашф этиб ўлчагани учун».
- Кимё —
- Тиббиёт ва физиология —
- Адабиёт —
- Тинчлик мукофоти —