1941
Qiyofa
(1941-yildan yoʻnaltirildi)
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- Немис муҳандиси Конрад Сузе дунёдаги биринчи дастурланадиган компютер — З3ни яратди.
Январ
Феврал
Март
- 1-март — Болгария Учлар пактига қўшилиб, Ўқ давлатлари томонида урушга кирди.
- 25-март — Югославия Учлар пактига қўшилди.
- 25-март — Литвада миллий валюта лит совет рубли билан алмаштирилди.
- 27-март — Югославияда давлат тўнтариши юз берди: Югославиянинг Ўқ давлатларига қўшилиши ҳақидаги пактни имзолаган дипломатлар ҳибсга олинди, шаҳзода-регент Павел мамлакатдан қочди; мамлакат Германия билан келишувни расман бекор қилмаган бўлса-да, норасмий равишда иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашга мойил бўлди.
Апрел
- 5-апрел — Совет Иттифоқи ва Югославия дўстлик ва ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома имзолади.
- 6-апрел — Германия Югославияга уруш эълон қилди ҳамда Югославия ва Грецияга қарши жанговар ҳаракатларни бошлади. Шу куни Югославия Болгарияга уруш эълон қилди.
- 10-апрел — Югославия Венгрияга уруш эълон қилди.
- 14-апрел — Геолог Татяна Устинова ва унинг йўлбошчиси Анисифор Крупенин Камчаткада Гейзерлар водийсини кашф этди.
- 17-апрел — Югославиянинг сўзсиз капитуляцияси тўғрисидаги акт имзоланди.
- 21-апрел — Греция таслим бўлди. Британия қўшинлари Критга чекинди.
- 23-апрел — Шаҳзода Нородом Сианук Камбоджа қироли этиб сайланди.
- 24-апрел — Болгария Греция ва Югославияга уруш эълон қилди.
- 24-апрел—29-апрел — Инглиз экспедицион корпуси немис қўшинларининг кучли босими остида жанубий Грециядан эвакуация қилинди.
- 27-апрел — Немис қўшинлари Афинага кирди.
Май
- 20-май—31-май — Немис қўшинлари аввал парашют десантини, сўнгра қўниш десантини тушириб, Критни эгаллаш операциясини ўтказди — бу жаҳон ҳарбий тарихидаги энг йирик десант операцияларидан бири бўлди.
- 27-май — Немис линкори «Бисмарк»нинг чўкиши немис сувусти флотининг ҳужумкор фаоллигига чек қўйди; Германия ҳарбий-денгиз флоти асосий кучини сувости урушига қаратди.
Июн
- 17-июн — Германия қуролли кучлари олий бош қўмондонлиги 22-июн тонгидан «Барбаросса» режасини амалга оширишни бошлаш ҳақида буйруқ берди.
- 22-июн — Улуғ Ватан уруши бошланди. Германия ва Италия СССРга уруш эълон қилди.
- 24-июн — Ҳарбий ҳаракатлар ҳақидаги хабарларни Совет Ахборот бюроси (Совинформбюро) бера бошлади.
- 25-июн — Совет авиацияси Финляндия ҳудудини бомбардимон қилди. Финляндия СССРга уруш эълон қилди (Иккинчи жаҳон уруши).
- 27-июн — Венгрия СССРга уруш эълон қилди.
Июл
- 1-июл — Гудериан танклари Березина дарёсидан кечиб ўтди.
- 4-июл — Фашистлар босиб олган Украинанинг Лвов шаҳрида поляк олимлари ва ёзувчилари оммавий ўлдирилди (қаранг: Лвов профессорлари қирғини).
- 5-июл — Немис қўшинлари Днепр дарёсига етиб келди.
- 5-июл—19-июл — Перу ва Эквадор ўртасидаги уруш.
- 10-июл — Смоленск жанги бошланди (10.07—10.09.1941).
- 10-июл — Немис қўшинлари Псковни эгаллади.
- 20-июл — Немис авиацияси Москвага биринчи ҳаво ҳужумини уюштирди.
Август
- 15-август — Совет Жануби-Ғарбий фронти немис 1- ва 2-танк гуруҳлари томонидан Днепр дарёсидан шарқда қуршаб олинди.
- 23-август — Совет Жануби-Ғарбий фронти немис қўшинлари томонидан тор-мор этилди. Киев мудофааси якунланди (Иккинчи жаҳон уруши).
- 28-август — СССР Олий Совети Президиумининг «Волгабўйи туманларида яшовчи немисларни кўчириш тўғрисида»ги фармони чиқарилди; бу СССРнинг Европа қисмидаги совет немисларини Урал ортига оммавий депортация қилишга ва Волгабўйи немислари АССРни тугатишга асос солди.
Сентабр
- 8-сентабр — Немис қўшинлари Шлисселбургни эгаллади. Ленинград қамали бошланди.
- 10-сентабр — Смоленск жанги якунланди.
- 30-сентабр — «Тайфун» операцияси (Москва учун жанг) бошланди.
Октабр
- 1-октабр — Биринчи америкалик реактив самолёт П-59 Аираcомет илк парвозини амалга оширди. АҚШ Германия, Италия ва Буюк Британиядан кейин ўз реактив самолётини учирган тўртинчи давлат бўлди.
- 2-октабр — Немисларнинг «Марказ» армиялар гуруҳи «Тайфун» операциясида умумий ҳужумга ўтди (Иккинчи жаҳон уруши, Москва остидаги жанг).
Ноябр
Декабр
- 5-декабр — Москва остида совет қўшинларининг қарши ҳужуми бошланди.
- 7-декабр — Япония авиацияси АҚШнинг Тинч океанидаги бош ҳарбий-денгиз базаси — Перл-Харборга зарба берди. АҚШ Япония ва Германия билан урушга кирди. Шу куни Япония Буюк Британияга ҳам уруш эълон қилди.
- 7-декабр — Буюк Британия Руминия ва Венгрияга уруш эълон қилди.
- 7-декабр — Канада Финляндия, Руминия ва Венгрияга уруш эълон қилди.
- 7-декабр — Янги Зеландия Финляндия, Руминия ва Венгрияга уруш эълон қилди.
- 8-декабр — АҚШ, Буюк Британия, Канада, Коста-Рика, Доминикан Республикаси, Гватемала, Гаити, Гондурас, Салвадор, Панама, Нидерландия Ост-Индияси, Жанубий Африка Иттифоқи, Австралия ва Озод Франсия Японияга расман уруш эълон қилди.
- 8-декабр — Австралия Финляндия, Руминия ва Венгрияга уруш эълон қилди.
- 8-декабр — Жанубий Африка Иттифоқи Финляндия, Руминия ва Венгрияга уруш эълон қилди.
- 9-декабр — Хитой Япония, Германия ва Италияга уруш эълон қилди.
- 11-декабр — Германия АҚШга уруш эълон қилди.
- 11-декабр — АҚШ, Коста-Рика, Гватемала, Куба ва Доминикан Республикаси Германия ва Италияга уруш эълон қилди.
- 11-декабр — Никарагуа Германия, Италия ва Японияга уруш эълон қилди.
- 11-декабр — Полша Японияга уруш эълон қилди.
- 12-декабр — Гаити, Гондурас, Салвадор ва Панама Германия ва Италияга уруш эълон қилди.
- 12-декабр — Руминия Қўшма Штатларга уруш эълон қилди.
- 13-декабр — Болгария Қўшма Штатлар ва Буюк Британияга уруш эълон қилди.
- 13-декабр — Венгрия Қўшма Штатларга уруш эълон қилди.
- 13-декабр — Чехословакия Буюк Британия, Қўшма Штатлар ёки СССР билан уруш ҳолатида бўлган барча давлатларга уруш эълон қилди.
- 17-декабр — Албания Қўшма Штатларга уруш эълон қилди.
- 20-декабр — Никарагуа Болгария, Руминия ва Венгрияга уруш эълон қилди.
- 20-декабр — Белгия Японияга уруш эълон қилди.
- 24-декабр — Гаити Болгария, Руминия ва Венгрияга уруш эълон қилди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1941-йилда туғилганлар
- 4-январ — Жорж Пан Косматос, кинорежиссёр («Рембо: Биринчи қон. ИИ қисм», «Тумбстоун», «Кобра»; 2005-йилда вафот этган).
- 5-январ — Хаяо Миядзаки, аниме тарихидаги энг йирик режиссёрлардан бири.
- 1-феврал — Анатолий Фирсов, хоккейчи, хоккей тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири.
- 8-март — Андрей Александрович Миронов, машҳур совет актёри.
- 11-март — Дилдорбек Раҳмонов — Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг артисти, журналист ва шоир.
- 9-июн — Жон Лорд, инглиз органчиси ва композитори, Деэп Пурпле ва бошқа гуруҳлар аъзоси.
- 5-август — Леонид Денисович Кизим, россиялик космонавт.
- 27-август — Юрий Василевич Малишев, россиялик космонавт.
- 3-сентабр — Сергей Довлатов, рус ёзувчиси.
- 15-сентабр — Мирослав Гермашевский, поляк космонавти, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1978).
- 13-октабр — Роберт (Боб) Хантер, канадалик журналист, Гринпис асосчиларидан бири (2005-йилда вафот этган).
- 17-ноябр — Раул Мир-Хайдаров, таниқли россиялик ёзувчи.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1941-йилда вафот этганлар
- 13-январ — Жеймс Жойс, ирландиялик ёзувчи ва шоир.
- 23-июн — Мелетий Архипович Каллистратов, Латвия эски эътиқодчилик арбоби (1896-йилда туғилган; НКВД ходимлари томонидан отиб ташланган).
- 2-август — Михай Бабич, венгер шоири.
- 7-август — Рабиндранат Тагор, ҳинд ёзувчиси, файласуф, 1913-йилда Нобел мукофоти лауреати.
- 31-август — Марина Светаева, рус шоираси (ўз жонига қасд қилган).
- 9-декабр — Дмитрий Сергеевич Мережковский, ёзувчи, шоир, драматург, диний файласуф, танқидчи.