1940
Qiyofa
(1940 (yil)dan yoʻnaltirildi)
1940
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Январ
- Немис муҳандиси Конрад Сузе (Конрад Зусе) дастурланадиган З2 ҳисоблагичини яратди.
- 1-январ — Римдаги советларга қарши намойишлар сабабли СССР Италиядаги консулини чақириб олди.
- 2-январ — Совет армияси Карелия бўйнида Финляндия қўшинларига қарши бош ҳужумни бошлади.
- 3-январ — Прагада нацистлар мустақил журналистлар ва чех армиясининг собиқ офицерларини оммавий ҳибсга олди.
- 3-январ — Фин самолётлари Ленинград устига 3 миллиондан ортиқ варақа ташлади.
- 4-январ — Германияда Герман Геринг мамлакат ҳарбий иқтисодиёти ва ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи заводлар устидан тўлиқ назорат ўрнатди.
- 5-январ — 18-совет дивизияси Ладога кўлидан шимолда финлар томонидан қуршаб олинди.
- 7-январ — Финляндияда генерал Тимошенко барча совет қўшинлари қўмондонлигини ўз қўлига олди.
- 15-январ — Совет ҳарбий-ҳаво кучлари Сумма яқинидаги фин позицияларини оммавий бомбардимон қилди.
- 17-январ — Финляндияда совет қўшинлари Салла яқинида мағлубиятга учраб, 19 км дан ортиқ орқага чекинди.
- 19-январ — Финляндияда совет қўшинлари Салла яқинидаги фин қарши ҳужумларини муваффақиятли қайтарди.
- 20-январ — Лондонда Уинстон Черчилл Европанинг бир қатор давлатларини Иттифоқчилар сафига қўшилишга чақирди ва СССРнинг Финляндияга бостириб киришини қоралади.
- 21-январ — Ватиканда Рим папаси Полшанинг Германия томонидан босиб олинишини қоралади.
- 22-январ — Финляндия СССРга қарши урушда ёрдам бериш учун хорижий кўнгиллилар легиони тузилганини эълон қилди.
- 25-январ — Канада парламенти урушга тайёргарлик борасидаги келишмовчиликлар сабабли тарқатиб юборилди.
- 26-январ — Полшада нацистлар яҳудийларга темир йўл транспортидан фойдаланишни тақиқлади.
- 29-январ — Парижда Полша муҳожирлик ҳукумати нацистлар 18 000 дан ортиқ Полша фуқаросини қириб ташлаганини эълон қилди.
Феврал
- 1-феврал — Финляндия Қишки урушда СССР 200 000 дан ортиқ аскарини йўқотганини эълон қилди.
- 1-феврал — Хитойда Мао Сзедун Японияга қарши курашда АҚШдан ёрдам сўраб мурожаат қилди.
- 4-феврал — Хелсинкида совет авиацияси Финляндия пойтахтини оммавий бомбардимон қилди.
- 10-феврал — СССР Германияга ғалла ва нефт етказиб бериш мажбуриятини олган шартномани имзолашга рози бўлди.
- 10-феврал — АҚШ президенти Рузвелт СССРнинг Финляндияга қарши тажовузини қоралади.
- 11-феврал — Финляндияда Совет армияси Сумма ҳудудида Маннергейм чизиғини ёриб ўтди.
- 12-феврал — Англия ҳукумати фуқаролик эҳтиёжлари учун қоғоз ишлаб чиқаришни 40 фоизга қисқартирди.
- 14-феврал — Англияда Британия фуқароларига Финляндия Хорижий легионига расман ёзилишга рухсат берилди.
- 14-феврал — Бирмингем, Англия — ирландиялик жангарилар шаҳар кўчаларида 5 та бомба портлатди.
- 14-феврал — Англия ҳукумати Шимолий денгизда сузувчи барча Британия савдо кемалари қуроллантирилишини эълон қилди.
- 15-феврал — Германия ҳукумати инглизларга жавобан барча савдо кемалари душман ҳарбий кемалари сифатида кўрилишини эълон қилди.
- 15-феврал — Финляндияда Совет армияси Суммани эгаллади, фин қўшинлари Маннергеймнинг иккинчи мудофаа чизиғи ортига чекинишга мажбур бўлди.
- 17-феврал — Финляндияда СССР қўшинлари деярли бутун Маннергейм чизиғини назорат остига олди. Совет армияси 15 та фин дивизиясига қарши 54 та дивизияга эга эди.
- 17-феврал — Стокголмда Швеция ҳукумати Финляндиянинг ҳарбий ёрдам ҳақидаги илтимосини рад этди.
- 18-феврал — Парижда Франсия ҳукумати Франсия ҳудудида Полшанинг янги ҳарбий-ҳаво кучлари тузилишини эълон қилди.
- 19-феврал — Стокголмда Швеция қироли Густав Финляндияга ҳарбий ёрдам бермаслик борасида Швеция риксдаги билан ҳамфикр эканини тасдиқлади.
- 20-феврал — Москвада СССР ҳукумати Финляндияга янги тинчлик музокаралари ўтказишни таклиф қилди.
- 23-феврал — Туркия ҳукумати совет қўшинлари чегарани кесиб ўтгани ҳақидаги асоссиз миш-мишлар ортидан фавқулодда ҳолат жорий этди.
- 23-феврал — Финляндия Швеция ва Норвегияга ўз ҳудудлари орқали хорижий қўшинларни ўтказишга рухсат беришни сўраб такроран мурожаат қилди.
- 24-феврал — Италияда Муссолини ҳукумати ва Германия савдо шартномасини имзолади.
- 24-феврал — Копенгагенда Скандинавия мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ўтказилиб, минтақадаги ҳарбий вазият муҳокама қилинди.
- 25-феврал — Копенгагенда Скандинавия мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўз давлатларининг тўлиқ бетарафлигини тасдиқлади.
- 26-феврал — Финляндияда финлар Виборг шаҳрини узоқ муддатли қамалга тайёрламоқда.
- 27-феврал — Скандинавияда Швеция ва Норвегия финларнинг ўз ҳудудлари орқали хорижий аскарларни ўтказиш ҳақидаги илтимосини рад этди.
- 27-феврал — Англиядан илк британиялик кўнгиллилар фин армиясига ёрдам бериш учун жўнаб кетди.
- 28-феврал — Берлинда тарғибот вазири Геббелс Швецияни Финляндияга ёрдам кўрсатмаслик ҳақида огоҳлантирди.
Март
- 31-март — Совет–фин уруши давомида эгалланган фин ҳудудлари Карелия АССРга қўшилиши билан Карелия-Фин ССР ўн иккинчи совет республикасига айланди (бу мақомда 1956-йилгача мавжуд бўлган, ҳозирда РФ таркибидаги Карелия республикаси).
- 23-апрел — Иккинчи жаҳон уруши: Буюк Британия ўз қўшинларини Грециядан эвакуация қилишни бошлади.
- 10-май — Ғарбий фронтдаги немис қўшинлари иттифоқчиларнинг бирлашган кучларига (инглиз, франсуз ва белгия қисмлари) қарши ҳужум бошлади. Ҳужум ниҳоятда муваффақиятли кечиб, намунали блицкриг мисолига айланди. Шу куни Голландия Германияга уруш эълон қилди.
- 14-май — Голландия капитуляция тўғрисидаги актни имзолади.
- 15-май — Немис қўшинлари Амстердамга кирди ва шимолий Франсияга бостириб кирди.
- 27-май — Лев Троцкийга қарши биринчи суиқасд муваффақияциз якунланди.
- 27-май — Белгия капитуляция тўғрисидаги актни имзолади.
- 27-май—4-июн — «Динамо» операцияси (инглиз экспедицион қисмларини Дюнкеркдан муваффақиятли эвакуация қилиш) ўтказилди. Бу воқеа Иккинчи жаҳон урушининг кейинги боришига улкан таъсир кўрсатди.
- 5-июн — Немислар ғарбдаги жанговар ҳаракатларнинг якуний босқичини («Франсия учун жанг») бошлади. Бу пайтга келиб вермахтнинг устунлиги мутлақ тус олган эди.
- 10-июн — Италия Франсияга уруш эълон қилди. Шу куни Канада Италияга уруш эълон қилди.
- 11-июн — Янги Зеландия, Австралия ва Жанубий Африка Иттифоқи Италияга уруш эълон қилди.
- 16-июн — Франсияда Рейно ҳукумати қулади, немислар билан сулҳ имзолаш йўлини тутган янги Петен ҳукумати тузилди.
- 17-июн — Латвия ва Эстонияга совет қўшинлари киритилди.
- 24-июн — Франсузлар ва немислар сулҳ битимини имзолади (унга кўра Франсиянинг учдан икки қисми Германияга ўтди, жанубий қисми эса расман мустақил бўлиб қолди); битим 25-июн соат 0:35 дан кучга кирди.
- 6-август — Эстония СССР таркибига қўшилди.
- 20-август — Рамон Меркадер Лев Троцкийга суиқасд уюштирди. Эртаси куни Троцкий вафот этди.
- 15-октабр — Кинотеатр экранларига Чарли Чаплиннинг «Буюк диктатор» филми чиқди.
- 28-октабр — Италия Грецияга уруш эълон қилди.
- 7-декабр—11-декабр — Генерал ЎКоннор рейиди натижасида Мисрдаги йирик италян кучлари қуршаб олиниб тор-мор этилди (40 000 асир, 400 та тўп ва 50 та танк қўлга олинди; инглизларнинг йўқотишлари эса атиги 133 киши ҳалок бўлган, 387 киши яраланган ва 8 киши бедарак йўқолган).
- 9-декабр — Инглизлар Нибейва (италянлар 4 000 кишини йўқотди, инглизларнинг йўқотишлари ўнлаб кишини ташкил этди), Шарқий Туммар ва Ғарбий Туммар «мустаҳкамланган лагерлари» ҳудудидаги италян позицияларини эгаллади.
- 10-декабр — Инглизлар Сиди-Барранини эгаллади.
- 11-декабр — Инглизлар Бук-Бук ҳудудида чекинаётган италян қўшинлари колонасини тор-мор этди (14 000 асир ва 88 та тўп қўлга олинди).
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1940-йилда туғилганлар
- Томас Харрис, америкалик носир ёзувчи ва мухбир, «Қўзичоқлар сукунати» муаллифи.
- 13-апрел — Владимир Косма (франсузча: Владимир Cосма), франсуз скрипкачиси, дирижёр ва кинокомпозитор.
- 18-апрел — Жозеф Голдштейн, америкалик молекуляр генетик, 1985-йилги Физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати.
- 24-май — Иосиф Александрович Бродский, рус-америка шоири.
- 7-июл — Ринго Старр, рок-мусиқачи, Беатлес гуруҳи барабанчиси.
- 20-июл — Давид Тухманов, совет композитори.
- 6-октабр — Юозас Будрайтис, литвалик театр ва кино актёри.
- 9-октабр — Жон Леннон, рок-мусиқачи, Беатлес гуруҳи асосчиси ва аъзоси.
- 14-ноябр — Алексей Хвостенко, рус авангард шоири, қўшиқлар муаллифи, рассом.
- 27-ноябр — Брюс Ли (инглизча: Бруcе Леэ), шарқ яккакурашлари устаси, америкалик ва гонконглик актёр, режиссёр, жанговар саҳналар саҳналаштирувчиси (1973-йилда вафот этган).
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1940-йилда вафот этганлар
- 10-март — Михаил Афанасевич Булгаков.
- 4-август — Владимир Жаботинский, сионизмнинг таниқли арбоби ва ёзувчи.
- 4-август — Дмитрий Владимирович Философов, публицист, танқидчи, жамоат ва сиёсий арбоб.
- 21-август — Лев Троцкий, россиялик сиёсий арбоб.