1939
Qiyofa
(1939-yildan yoʻnaltirildi)
1939
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- 18-январ — шиддатли жанглардан сўнг испан республикачилари қўшинлари Барселонани тарк этди.
- Март — Испанияда фуқаролар уруши якунланди ва фашистик диктатура ўрнатилди.
- Апрел — Италия Албанияни босиб олди.
- 5-август — Холхин-Гол жангида рус учувчиси Михаил Ююкин ёнаётган самолётини душманга бориб урди (тарихдаги биринчи камикадзе).
- 23-август — Москвада Германия ва СССР ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисидаги «Молотов—Риббентроп пакти» ҳамда Полшани бўлиб олиш ҳақидаги махфий протокол имзоланди.
- 1-сентабр — фашистлар Германиясининг Полшага ҳужум қилиши Иккинчи жаҳон урушининг бошланишини англатди.
- 3-сентабр — Буюк Британия, Франсия, Ҳиндистон, Австралия ва Янги Зеландия расман Германияга уруш эълон қилди.
- 5-сентабр — АҚШ Европа урушида бетарафлик эълон қилди.
- 6-сентабр — ЖАР Германияга уруш эълон қилди.
- 10-сентабр — Канада Германияга уруш эълон қилди.
- 14-сентабр — АҚШда И. И. Сикорскийнинг биринчи вертолёти — ВС-300 ҳавога кўтарилди.
- 17-сентабр — совет қўшинлари Полша чегарасини кесиб ўтиб, Молотов—Риббентроп пактининг махфий иловасига мувофиқ СССР манфаатлари доирасига кирган шарқий ҳудудларни — Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссияни деярли жангсиз эгаллади.
- 28-сентабр — Москвада СССР ва Германия ўртасида дўстлик ва чегара тўғрисидаги шартнома имзоланди; у амалда Полша ҳудудининг ушбу давлатлар ўртасида бўлинишини мустаҳкамлади.
- 10-октабр — Москвада Литва ва Совет Иттифоқи ўртасида ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома имзоланди; унга кўра Жануби-шарқий Литванинг бир қисми ва Вилнюс Литвага берилди, Литвада эса совет ҳарбий базалари жойлаштирилди.
- 27-октабр — Литва армияси қисмлари Литва ва Совет Иттифоқи ўртасидаги ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномага биноан Литвага берилган Вилнюсга кирди.
- 30-ноябр — Совет–фин уруши бошланди.
- 14-декабр — Финляндияга ҳужум қилгани учун СССР Миллатлар Лигасидан чиқариб юборилди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1939-йилда туғилганлар
- 6-январ — Валерий Василевич Лобановский, совет ва украин футболчиси ҳамда футбол мураббийи.
- 3-апрел — Виктор Антонович Садовничий, МДУ ректори.
- 7-апрел — Френсис Форд Коппола, америкалик кинорежиссёр.
- 15-апрел — Клаудия Кардинале, италиялик актриса.
- 22-апрел — Сергей Григоревич Козлов, рус ёзувчиси, Типратикан ва Айиқча ҳақидаги ҳикоялар муаллифи.
- 17-июн — Кшиштоф Занусси, поляк кинорежиссёри.
- 29-сентабр — Силвио Берлускони, италиялик тадбиркор ва сиёсатчи.
- 14-октабр — Ралф Лорен, америкалик дизайнер.
- 18-октабр — Ли Харви Освалд, Кеннедининг қотиллигида расман айбланган шахс.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1939-йилда вафот этганлар
- 4-феврал — Эдуард Сепир, америкалик тилшунос.
- 21-март — Эвалд Аав, эстон композитори (1900-йилда туғилган).
- 14-июн — Владислав Фелицианович Ходасевич, рус шоири.
- 14-июл — Алфонс Муха, чех рассоми.
- 14-август — Леополд Леонидович Авербах, совет адабий танқидчиси (отиб ташланган).
- 11-сентабр — Константин Алексеевич Коровин, рус рассоми (1861-йилда туғилган).
- 23-сентабр — Зигмунд Фрейд — машҳур австриялик психолог, психоанализ фани асосчиси.
- 31-октабр — Отто Ранк, австриялик психолог (1884-йилда туғилган).