1936
Qiyofa
(1936-yildan yoʻnaltirildi)
1936
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- 12-январ — «Локомотив» спорт жамияти ташкил этилди.
- 16-феврал — Испаниядаги парламент сайловларида Халқ фронти (сўл партиялар коалицияси) 256 ўринни қўлга киритди; ўнг партиялар 165 ўрин, марказчи партиялар эса 52 ўрин олди.
- 4-март — «Гинденбург» дирижабли (Ҳинденбург) ўзининг илк парвозини амалга оширди.
- 7-март — Германия қўшинлари Версал шартномаси шартларини қўпол равишда бузган ҳолда қуролсизлантирилган Рейн вилоятини эгаллади.
- 29-март — Германиядаги парламент сайловларида овозларнинг 99 фоизи нацистлар партиясининг расмий номзодларига берилди.
- 14-апрел — Фаластинда жиддий тартибсизликлар юз берди: араблар яҳудийларга ҳужум қилиб, уларнинг мол-мулкини талон-торож қилди.
- 5-май — Италия қўшинлари Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба шаҳрини босиб олди ва шундан сўнг уруш якунланди.
- 17-июл — Испания Марокашида Франсиско Франко бошчилигида дин ва анъанавий қадриятларни ҳимоя қилиш шиори остида ҳарбий исён кўтарилди.
- 11-август — Хитойда Чан Кайши бошчилигидаги гоминдан қўшинлари 1926-йилдан бери биринчи марта Гуанчжоуга кирди.
- 24-август — Германияда 2 йиллик мажбурий ҳарбий хизмат жорий этилди.
- 11-ноябр — Испанияда Мадрид учун жанглар бошланди.
- 16-ноябр — Буюк Британия қироли Эдуард ВИИИ АҚШ фуқароси бўлган ажрашган аёл Уоллис Симпсонга уйланиш ниятини расман эълон қилди.
- 18-ноябр — Германия ва Италия Испаниядаги Франко ҳукуматини тан олганликларини эълон қилди.
- 25-ноябр — Германия ва Япония халқаро коммунизмга қарши биргаликда курашиш мажбуриятини олган Антикоминтерн пактини имзолади.
- 5-декабр — СССРнинг Сталин Конституцияси қабул қилинди.
- 11-декабр — Буюк Британия қироли Эдуард ВИИИ тахтдан воз кечди.
- Шатурага шаҳар мақоми берилди.
- Алонзо Чёрч Лямбда-ҳисобни ишлаб чиқди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1936-йилда туғилганлар
- 12-январ — Лилиана Кавани, италиялик режиссёр.
- 12-январ — Раймонд Паулс, латвиялик композитор, «Бахтиқаро Керри», «Шерлок Холмс» мюзикллари ва эстрада мусиқалари муаллифи.
- 14-январ — Алексей Алексеевич Леонтев, россиялик психолог ва тилшунос.
- 27-январ — Семюэл Тинг, америкалик физик, Нобел мукофоти лауреати.
- 13-феврал — Анна Герман, поляк қўшиқчиси.
- 4-март — Жим Кларк, «Формула-1» бўйича икки карра жаҳон чемпиони (1963 ва 1965-йиллар).
- 18-март — Фредерик Виллем де Клерк, ЖАР президенти, мамлакатда апартеиддан воз кечишга олиб келган ислоҳотлар муаллифи.
- 29-март — Станислав Сергеевич Говорухин, кинорежиссёр.
- 17-май — Виталий Петрович Муха, 1991—1993 ва 1995—1999-йилларда Новосибирск вилояти маъмурияти раҳбари (2005-йилда вафот этган).
- 17-май — Деннис Хоппер, америкалик режиссёр, актёр, ссенарийчи, продюсер.
- 30-май — Слава Калистратович Метревели, совет футболининг энг яхши қанот ҳужумчиларидан бири (1998-йил 8-январда вафот этган).
- 15-июн — Михаил Михайлович Державин, россиялик актёр, Россия Федерацияси халқ артисти.
- 27-июл — Марис-Рудолф Эдуардович Лиепа, балет артисти, СССР халқ артисти (1989-йил 25-мартда вафот этган).
- 27-июл — Заур Кабисов, осетин ёзувчиси, осетин тилидаги биринчи фантастик роман («Сўнгги маймун», 1977) муаллифи.
- 7-сентабр — Бадди Холли (Буддй Ҳоллй, ҳақиқий исми Чарлз Холли), Техаснинг Луббок шаҳрида туғилган, рок-н-ролл кашшофларидан бири.
- 21-сентабр — Юрий Михайлович Лужков, 1992-йилдан Москва мери.
- 23-сентабр — Эдвард Радзинский, драматург, публицист, телебошловчи.
- 29-сентабр — Алла Сергеевна Демидова, актриса, РСФСР халқ артисти.
- 29-сентабр — Силвио Берлускони (Силвио Берлусcони), Италия бош вазири, йирик саноатчи, медиа-магнат.
- 8-октабр — Леонид Вячеславович Куравлёв, россиялик киноактёр, РСФСР халқ артисти.
- 11-ноябр — Михаил Нехемевич Тал, шахмат бўйича саккизинчи жаҳон чемпиони.
- 18-декабр — Юрий Петрович Самарин, математик ва механик олим.
- 23-декабр — Юлий Черсанович Ким, бард.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1936-йилда вафот этганлар
- 18-январ — Рудярд Киплинг (1865—1936), инглиз ёзувчиси ва Нобел мукофоти лауреати.
- 20-январ — Буюк Британия қироли Георг В вафот этди.
- 21-март — Александр Глазунов, рус композитори (1865-йилда туғилган).
- 28-апрел — Миср қироли Фуад.
- 11-июн — Роберт Ирвин Говард, америкалик фантаст-ёзувчи.
- 14-июн — Гилберт Кийт Честертон, инглиз ёзувчиси.
- 18-июн — Алексей Максимович Горкий, ёзувчи ва жамоат арбоби, адабий танқидчи ва публицист.
Нобел мукофоти совриндорлари
- Физика — Виcтор Франcис Ҳесс / C. Д. Андерсон
- Кимё — Петер Дебе
- Физиология ва тиббиёт — Ҳенрй Дале ва Отто Лоэwи
- Адабиёт — Эугене ЎНеилл
- Тинчлик — Cарлос Сааведра Ламас