1502
Qiyofa
(1502-yildan yoʻnaltirildi)
1502
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- Христофор Колумб:
- 3-апрел — экспедиция бошланди.
- 15-июн — Кичик Антил ороллари орқали сузиб ўтиб, Мартиника оролини кашф этди.
- 29-июн — денгиз бўронидан қочиб, Эспанола ноиби Николас Овандодан Санто-Доминго бандаргоҳида паноҳ топишга рухсат сўради, бироқ унга рад жавоби берилди. Бахтга кўра, Колумб кемалари бўрондан омон чиқди.
- Июл — Колумб Эспанола ва Ямайканинг жанубий қирғоқлари бўйлаб ғарбга томон ҳаракатланди. У ғарбда материкка етиб бориш ва қирғоқ бўйлаб сузиб, бўғоз топишни мақсад қилган эди.
- 30-июл — Колумб майя халқи яшайдиган ернинг шимолий қирғоғига (Гондурас) етиб келди. Бартоломе материкка тушиб, расман мамлакатни ўз тасарруфига олганини эълон қилди.
- Сентябр — Москит қирғоғи (Никарагуа) ва «Олтин қирғоқ» (кейинчалик — Коста-Рика, «Бой қирғоқ») кашф этилди.
- 5-октябр — Верагуа мамлакати (Панама) ҳиндуларидан Колумб Жанубий денгизга (Тинч океанидаги Панама қўлтиғига) тор, аммо тоғли қуруқлик (Панама бўйни) орқали етиб бориш мумкинлигини билиб олди.
- 17-октябр — Москитос қўлтиғи кашф этилди. Маҳаллий аҳоли жанубда ҳайвонларга миниб юрадиган, совут киядиган, қилич, камон ва ўқ-ёйларга эга жанговар халқ яшайдиган мамлакат борлигини айтиб берди (шубҳасиз, гап юк ҳайвони сифатида ламалардан фойдаланган инкларнинг юксак ривожланган давлати — Перу ҳақида борарди).
- Ноябр — Колумб кемалари Панама қирғоқлари бўйлаб машаққат билан илгарилади.
- Декабр — экспедиция янги 1503-йилни 400 йилдан сўнг Панама каналининг шимолий кириш қисмига айланадиган кўрфазда кутиб олди. Колумбни Тинч океанидан атиги 65 км масофа ажратиб турарди, аммо у бу масофани ҳеч қачон босиб ўта олмади.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1502-йилда туғилганлар
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1502-йилда вафот этганлар
| Йилга оид ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |