1466
Qiyofa
(1466 (yil)dan yoʻnaltirildi)
1466
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- 24-феврал — Фламанд рассоми Ян ван Эйкнинг беваси камбағалларга маблағ йиғиш мақсадида Брюггеда илк оммавий лотереяни ўтказди.
- Тевтон ордени ўзини Полша қиролининг вассали деб тан олди.
- Страсбургда Иоганн Ментелин немис тилидаги илк босма Инжилни нашр этди.
- Эггештейн Страсбургда соборлар, университетлар ва меҳмонхоналар кириш эшикларига осиб қўйиладиган илк босма реклама эълонини чиқарди.
- Тверлик савдогар Афанасий Никитиннинг «Уч денгиз оша саёҳат»и бошланди.
- Чехия қироли Йиржи Рим папаси Павел ИИ томонидан черковдан четлатилди ва тахтдан ағдарилди.
- Кишинёв ҳақида бизгача етиб келган энг қадимги эслатма қайд этилди.
- Великий Новгородда ўлат эпидемияси тарқалди.
- Трансилванияда Венгрияга қарши қўзғолон кўтарилди.
Туғилганлар
Шунингдек қаранг: Туркум:1466-йилда туғилганлар
- 11-феврал — Генрих ВИИ, Англия қироли, Тюдорлар сулоласининг асосчиси.
- 28-ноябр — Эразм Роттердамлик, нидерландиялик гуманист олим, ёзувчи, филолог ва илоҳиёцҳунос.
- 30-ноябр — Андреа Дориа, генуялик адмирал ва давлат арбоби.
- Монтесума ИИ — Теночтитланнинг тўққизинчи тлатоаниси (ҳукмдори).
Вафот этганлар
Шунингдек қаранг: Туркум:1466-йилда вафот этганлар
- 8-март — Франческо Сфорса, италиялик кондотер (ёлланма қўшин қўмондони); 1450-йилда Милан республикасида ҳокимиятни эгаллаб, ўзини герсог деб эълон қилган.
- Донателло (Донато ди Никколо ди Бетто Барди), Флоренсия мактабига мансуб италиялик ҳайкалтарош.