Бош Саҳифа
Ҳар ким ҳисса қўша оладиган эркин энсиклопедия бўлмишЗиёсферага хуш келибсиз!
Зиёсферадаги мақолалар сони: 4 |
|
Зиёсферадаги мақолалар сони: 4
Евро-2016 (инглизча: 2016 УЭФА Эуропеан Фоотбалл Чампионшип ёки ЭУРО 2016) – Футбол бўйича ўн бешинчи Европа чемпионати. Мусобақа 2016-йилнинг 10-июнидан 10-июлигача Франсияда бўлиб ўтган. Мазкур мусобақада Испания амалдаги чемпион сифатида иштирок этган. Бироқ Италия терма жамоасига 1/8 финалдаёқ мағлуб бўлиб, испанлар мусобақани тарк этишган. „Стаде де Франcе“ стадионида бўлиб ўтган финал баҳсида Португалия терма жамоаси Франсия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида биринчи марта Европа чемпионлигини қўлга киритган. Биринчи марта Европа чемпионатининг финал босқичида 24 та жамоа иштирок этди. 1996-йилдан бери 16 та жамоа чемпионатнинг гуруҳ босқичида иштирок этиб келаётган эди. Янги форматга кўра, иштирокчилар тўртта жамоадан иборат олти гуруҳга тақсимланган. Сўнгра учта раунд ва финалдан иборат плей-офф босқичи ўтказилган. Ўн тўққизта жамоа: тўққизта саралаш гуруҳининг ҳар биридан 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ва 3-ўринни эгаллаган энг яхши 4 та терма жамоа мезбон Франсия билан биргаликда чемпионатда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди. 2015-йилнинг ноябр ойида учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида икки ўйиндан иборат плей-офф баҳслари ўтказилган ва сўнгги тўртта иштирокчи номи аниқлаб олинган. (Давоми...)
Тошкент мозаикалари — Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 1960—1980-йиллар оралиғида барпо этилган монументал мозаика санъати намуналари. Мазкур мозаикалар маданий мерос обекти саналад Бу мозаикалар шаҳарнинг совет модернизми руҳида қайта қурилиши жараёнида, айниқса, 1966-йилги Тошкент зилзиласидан кейин бошланган кенг қамровли архитектура ва безак санъати дастурлари доирасида вужудга келган. Асосан ХХ асрнинг 60-йиллари охирида Тошкент шаҳридаги янги тураржой мажмуаларининг деворларига териб чиқилган. Мозаикаларнинг яратилиши, бир томондан, шаҳарга замонавий қиёфа бериш, иккинчи томондан эса меҳнат, халқлар дўстлиги, тинчлик ва илм-фан ривожи каби идеологияларни тарғиб қилишга қаратилган. Совет Иттифоқи оммавий монументал мозаикани бадиий маҳорат ва ғояларни етказишнинг мукаммал комбинацияси сифатида кўрган. Бадиий ижод эркинлигига чекловлар мавжуд бўлган бўлса-да, кўплаб рассомлар ушбу шароитда ҳам ўзига хос индивидуал услублар яратишга муваффақ бўлишган. (Давоми...)
Сўнгги танланган рўйхат
Иқтисодиёт бўйича Нобел хотираси мукофоти лауреатлари рўйхати
Битта олдинги танланган рўйхат
- АҚШ ва Исроил Эронга ҳаводан зарбалар берди, мамлакат олий раҳбари Али Хоманаий (суратда) ўлдирилди.
- АҚШ адлия вазирлиги Эпстеин файлларидан уч миллиондан ортиқ ҳужжатларни ошкор қилди.
- Гулшан Алимардонова карате бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
- Жавоҳир Синдаров Шахмат бўйича 2025-йилги Жаҳон кубоги соҳиби бўлди.
- Зилзилаларни башорат қилиш методи ҳалигача йўқ.
- Исландиядаги Эйжафжаллажöкулл музлиги номини дунё аҳолисининг 0.005 фоизи тўғри айта олади.
- Тўйбоп қўшиқнинг матнини машҳур қизиқчи ёзган.
- Алфред Нобел назарий фанларга қизиқмагани учун математика бўйича мукофот таъсис қилмаган (севгилиси математик билан қочиб кетгани учун, деган гап эса афсонадир).
- Равшан Эрматов футбол бўйича жаҳон чемпионатларини энг кўп бошқарган ҳакам сифатида Гуиннесс рекордлар китобига киритилган.
- Автомобил ойналарини қорайтириш — жиноят эмас.
- Компютер сичқонини ишлатиш мумкин бўлган илк компютер Херох Алто (тасвирда) бўлган.
- 1613 — Михаил Фёдорович (тасвирда) Россия империяси тахтига ўтирди.
- 1861 — Александр ИИ Россияда крепостнойлик ҳуқуқини бекор қилди.
- 1875 — Виктория ўйингоҳида тарихда илк бор хоккей ўйини ўтказилди.
- 1918 — Россия ва Германия Брест сулҳини имзолади.
- 1923 — „Тиме“ журнали сотувга чиқди.
- 1938 — Саудия Арабистонидаги биринчи нефт қудуғи ишга тушди.
- 1992 — Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.
МедиаWики Вики дастурлаш
Мета-Вики Викимедиа лойиҳалари координацияси
Викигид Саёҳат ҳақида маълумотлар
Викииқтибос Иқтибослар тўплами
Викикитоб Бепул китоблар ва қўлланмалар
Викилуғат Луғат ва тезаурус
Викиманба Очиқ кутубхона
Викимаълумотлар Бепул билимлар омбори
Викиомбор Эркин медиафайллар омбори
Викитурлар Биологик турлар каталоги
Викиверситет Очиқ ўқитиш асбоблари
Викиянгиликлар Очиқ матнли янгиликлар
Туркий тиллардаги Википедиялар
{{НОЭХТЕРНАЛЛАНГЛИНКС:
- }}