Jump to content

Template:Яхши мақола

From Ziyosfera
Revision as of 20:57, 2 March 2026 by imported>Malikxan (+ [[ ]])
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)


Тошкент мозаикалари
Тошкент мозаикалари

Тошкент мозаикалариЎзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 1960—1980-йиллар оралиғида барпо этилган монументал мозаика санъати намуналари. Мазкур мозаикалар маданий мерос обекти саналад Бу мозаикалар шаҳарнинг совет модернизми руҳида қайта қурилиши жараёнида, айниқса, 1966-йилги Тошкент зилзиласидан кейин бошланган кенг қамровли архитектура ва безак санъати дастурлари доирасида вужудга келган. Асосан ХХ асрнинг 60-йиллари охирида Тошкент шаҳридаги янги тураржой мажмуаларининг деворларига териб чиқилган. Мозаикаларнинг яратилиши, бир томондан, шаҳарга замонавий қиёфа бериш, иккинчи томондан эса меҳнат, халқлар дўстлиги, тинчлик ва илм-фан ривожи каби идеологияларни тарғиб қилишга қаратилган. Совет Иттифоқи оммавий монументал мозаикани бадиий маҳорат ва ғояларни етказишнинг мукаммал комбинацияси сифатида кўрган. Бадиий ижод эркинлигига чекловлар мавжуд бўлган бўлса-да, кўплаб рассомлар ушбу шароитда ҳам ўзига хос индивидуал услублар яратишга муваффақ бўлишган. (Давоми...)