Jump to content

Бош саҳифа

From Ziyosfera
Revision as of 10:33, 3 March 2026 by Ibrohimjon (talk | contribs)
Танланган мақола
Чемпионат логотипи
Чемпионат логотипи

Евро-2016 (инглизча: 2016 УЭФА Эуропеан Фоотбалл Чампионшип ёки ЭУРО 2016) – Футбол бўйича ўн бешинчи Европа чемпионати. Мусобақа 2016-йилнинг 10-июнидан 10-июлигача Франсияда бўлиб ўтган. Мазкур мусобақада Испания амалдаги чемпион сифатида иштирок этган. Бироқ Италия терма жамоасига 1/8 финалдаёқ мағлуб бўлиб, испанлар мусобақани тарк этишган. „Стаде де Франcе“ стадионида бўлиб ўтган финал баҳсида Португалия терма жамоаси Франсия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида биринчи марта Европа чемпионлигини қўлга киритган. Биринчи марта Европа чемпионатининг финал босқичида 24 та жамоа иштирок этди. 1996-йилдан бери 16 та жамоа чемпионатнинг гуруҳ босқичида иштирок этиб келаётган эди. Янги форматга кўра, иштирокчилар тўртта жамоадан иборат олти гуруҳга тақсимланган. Сўнгра учта раунд ва финалдан иборат плей-офф босқичи ўтказилган. Ўн тўққизта жамоа: тўққизта саралаш гуруҳининг ҳар биридан 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ва 3-ўринни эгаллаган энг яхши 4 та терма жамоа мезбон Франсия билан биргаликда чемпионатда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди. 2015-йилнинг ноябр ойида учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида икки ўйиндан иборат плей-офф баҳслари ўтказилган ва сўнгги тўртта иштирокчи номи аниқлаб олинган. (Давоми...)

Яхши мақола
Тошкент мозаикалари
Тошкент мозаикалари

Тошкент мозаикалариЎзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 1960—1980-йиллар оралиғида барпо этилган монументал мозаика санъати намуналари. Мазкур мозаикалар маданий мерос обекти саналад Бу мозаикалар шаҳарнинг совет модернизми руҳида қайта қурилиши жараёнида, айниқса, 1966-йилги Тошкент зилзиласидан кейин бошланган кенг қамровли архитектура ва безак санъати дастурлари доирасида вужудга келган. Асосан ХХ асрнинг 60-йиллари охирида Тошкент шаҳридаги янги тураржой мажмуаларининг деворларига териб чиқилган. Мозаикаларнинг яратилиши, бир томондан, шаҳарга замонавий қиёфа бериш, иккинчи томондан эса меҳнат, халқлар дўстлиги, тинчлик ва илм-фан ривожи каби идеологияларни тарғиб қилишга қаратилган. Совет Иттифоқи оммавий монументал мозаикани бадиий маҳорат ва ғояларни етказишнинг мукаммал комбинацияси сифатида кўрган. Бадиий ижод эркинлигига чекловлар мавжуд бўлган бўлса-да, кўплаб рассомлар ушбу шароитда ҳам ўзига хос индивидуал услублар яратишга муваффақ бўлишган. (Давоми...)

Хушсифат мақола